+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ГУЛНИНГ ҚИСМАТИ

(42- сон, 2016 й. Кечинма)

Чаман узра танҳо эди гул. Ошиқ эди унга бир булбул. Булбул эди гулнинг ёнида гирён, меҳру муҳаббати барчага аён. Аммо гул эди бепарво. Қушнинг нолалари этмасди шайдо. Гулнинг мағрурлиги етарди осмонга, васли айланарди қуш-чун армонга.

Булбул зор бўлди гулнинг васлига, бироқ гулдан садо чиқмади сира. Булбул қўл силтади охир-оқибат, ишққа видо айтди абадул абад. Кетди ўз йўлидан, қайтмади ортга. Ошиқ аҳли ичра айланди мардга. Вақтлар аро ўзга бир гулни топди, армонли ишқининг китобин ёпди. Бахтли эди, меҳрин борини берди, тақдир чаманидан чечаклар терди.

Гул эса... ҳамон ёлғиз ва   танҳо, булбулдек севгувчи бўлмади аммо. Чин меҳрга зор бўлди ўзи, булбулини кутди кулмади юзи...

Шундай экан дунёнинг бори, қаҳр эвазига бериларкан қисмат озори. Билиб-билмай берманг дилларга озор, тўкилмасин   қалбдаги меҳрли охор...

Мадинабону СУЛТОНОВА,

Андижон молия-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси.