+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МУҲАББАТНИНГ МАНЗИЛИ

Кечинма

Туннинг совуқ ҳароратини ҳайдаб, илиқлик билан беғубор тонг етиб келди. Совуқдан титраётган ниҳол шоҳларига қўнган шабнамлар куннинг ёруғида ялтирайди. Бутун борлиқни қамраб олган поклик, кўнглимдаги ниятлардек покиза. Уфқнинг оқ чашмаларига ўралган осмон гўё оқ қоғозга ўхшайди. Шу тобда қаердандир таниш куй қулоғимга чалинади. Бу таниш оҳанг, таниш лаҳзаларни ёдимга солади. Лекин кўнглимнинг бир чети ғашлик аломатини муштлаб тургандай.

Таниш мусиқа юрагимга оқиб киради. Кўзларим эса мағрурлик пардасини тортиб, томчи ёшларини яширади. Қишнинг этаги қорларга тўлган сари, хаёлларим бир уюм хотираларини бошимдан қуяди. Совуқ дилим қучаётган сабо ҳурлик қанотида соғинч кенглигида парвоз этади. Бундай кунларнинг ҳар бир лаҳзаси фақат ҳижрон ҳукмига бўйсунади. Киприкларим қиличини яланғочлаб, аскарлардай тизилиб, кўзимдаги муҳаббат дардини қўриқламоқчидай. Айрилиқ севги лаззатини тотишга изн бермайди. Муҳаббатнинг гўзал манзаралари энди фақат хотираларда гавдаланади. Унинг манзили эса менинг юрагимда жойлашган.

 

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА.