+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Сен она ватаним, онажон замин

Дунёда топганим,  мўътабар  маскан,

Жаннатим ўзингсан, муқаддас чаман,

Онам деб, болам деб сени қучаман,

Жон она ватаним, онажон замин.

 

Қанча қора кунни кўрмади бошинг,

Канча оғир юкни елкангга ортдинг.

Канча заҳқумларни ичингга ютдинг,

Эҳ, она ватаним, онажон замин.

 

Кўплаб улуғ зотлар сенда улғайди,

Кўҳна дунё гувоҳ, кўриб тургайдир,

Бобуринг соғинчдан сўлди, мунғайди,

Эҳ, она ватаним, онажон замин.

 

Тафтинг бунча иссиқ, меҳринг бунча мўл,

Бошимга иш тушса узатасан қўл,

Сафарга отлансам тилайсан оқ йўл,

Сен она ватаним, онажон замин.

Дилдора  ҚОДИРОВА