+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Сени қандай севмай, Ўзбекистоним!

(48-сон)

Сен онамсан, бошим силаган,

Менга узоқ умр тилаган.

Эрк, ҳуррият билан сийлаган,

Шараф шоним - Ўзбекистоним!

 

Ҳусн берар кўркам тоғларинг,

Дилга ором сўлим боғларинг.

Тўрт фаслинг бор - ажиб чоғларинг,

Жаннатмакон - Ўзбекистоним!

 

Юлдузлар чарақлар, тўлдириб осмон,

Бағрингда яйрайди ҳар битта инсон.

Оллоҳ назар солган покиза макон,

Чаманлардан битган Ўзбекистоним!

 

Бепоён ўлкасан, гўзал қир-адир,

Сен каби гўзал юрт яна қайдадир?

Ўзингсан томирда жўш урган қоним,

Сени қандай севмай Ўзбекистоним!

 

Дилбарой Абдуназарова