+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 25 Май 2022
    “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди
    Aндижон давалат тиббиёт институтида Инновацион ғоялар ҳафталиги “InnoWomenWeek” ярмаркаси ўтказилди. Кузатувчи сифатида вилоят инновацион ривожланиш худудий бошқармаси вакиллари иштирок етди. Ҳафталикда олима аёллар томонидан элликдан…
  • 22 Май 2022
    “Таълимда рақамли технологиялардан фойдаланиш” мавзусидаги илмий-амалий семинар
    Жорий йилнинг 20 май куни Aндижон давлат университетининг кичик мажлислар залида Хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгаши ҳамда Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими…
  • 19 Апр 2022
    АНДИЖОНДА “КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ” БОШЛАНДИ
    Андижонда II республика “Китобхонлик ҳафталиги” тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги тутган ўрни ва аҳамиятини юксалтириш, буюк аждодларимиз хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БОТУЛИЗМДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ

Мутахассис бонг уради

Қиш мавсуми бошланиши билан ҳар бир хонадонда ёзи билан банкаларга тўплаган "хазиналаримиз" - тузламалар, шарбат ва мурабболар очилиб, истеъмол қилина бошланади. Унутмаслигимиз керакки, ботулизм касаллиги айниган тузлама ва компотларни истеъмол қилиш ортидан келиб чиқади.

Озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишлар ичида энг оғир кечадигани ботулизмдир.  Ботулизм таёқчаси анаэроб, яъни кислородсиз шароитда ўсадиган микроблар оиласига мансуб.

Бу микроблар спора (қобиқ) ҳосил қилиш хусусиятига эга бўлгани сабабли ташқи муҳит таъсирларига чидамли бўлиб, қайнатганда ҳам ўлмайди, 120 даража ҳароратда 30 дақиқада, спораси 20 фоизли зарарсизлантирувчи формалин таъсирида 24 соатда жонсизланиши мумкин. Бу микроб токсини меъда ва ичак шираси таъсирида ўз кучини йўқотмайди, у қонга сўрилиб, инсон организмини заҳарлайди.

Ботулизм бактерияси ташқи муҳитда қуруқ шароитда, тупроқда узоқ йилларгача сақланади. Ботулизм касаллиги асосан уй шароитида дудланган балиқ ва гўшт, сабзавот ва мева консерваларини истеъмол қилиш оқибатида келиб чиқади. Аҳоли ўртасида ботулизм билан заҳарланиш асосан ноябрь ойидан бошланиб, май ойигача, яъни уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари истеъмол қилиш даврида қайд этилади.

Касалликнинг клиник белгилари тўсатдан бошланиб, беморлар хасталик бошланган вақтини аксарият ҳолларда аниқ айтадилар. Ботулизм ҳолсизланиш, бош оғриғи, оғиз қуриши билан бошланади.

Баъзида кўнгил айниши, қайт қилиш, бош айланиши ва ичнинг суюқ кетиши каби касаллик белгилари қисқа вақт кузатилади. Бундан ташқари, тўш суяги ортида оғриқ кузатилиб, тез-тез кекириш пайдо бўлади. Шу ўринда оғриқ ва дамланиш ҳоллари ҳам учрайди. Қайт қилиш ва ич кетиши қисқа вақт давом этиб, неврологик белгилар бошланганидан сўнг йўқолади.

Ботулизм билан касалланишнинг олдини олиш учун   қуйидаги оддий қоидаларга амал қилиш тавсия этилади:

Бозорлар ва аҳоли гавжум жойларида фуқаролар томонидан уй шароитларида тайёрланиб, сотилаётган сифати кафолатланмаган дудланган гўшт ва балиқларни ҳамда сабзавот-мева, консерва маҳсулотларини сотиб олишда эҳтиёт бўлинг. Харид қилишдан олдин ушбу маҳсулотларнинг ёрлиқлари ва мувофиқлик сертификатлари борлигига эътибор қаратиш, шунингдек, касаллик аломатлари сезилган ҳолларда зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш зарур.

 

Илҳомжон Ҳамрабоев,

 

Андижон вилояти ФВБ ходими.