+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ОТА-ОНАСИГА РАҲМАТ КЕЛТИРАДИГАН ИНСОН БЎЛИБ КАМОЛ ТОПСИН

Сабоқ

Бир неча йил аввал, ойнаи жаҳон орқали "Оддий ҳақиқатлар" кўрсатувини томоша қилган эдим. Кўрсатувда "Мода нима? Мода қачон пайдо бўлган?",  деган саволлар доирасида мутахассислар билан баҳс-мунозаралар бўлганди.

Ўша кўрсатувдаги мутахассисларнинг айтишларича,  урф, яъни моданинг келиб чиқиши 6-7   асрлар, яъни пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) замонига бориб тақалар экан.

Бир куни Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизлари Фотима онамизни  зодагонлардан бирининг хонадонига тўйга таклиф қилишибди.Тўйга кийиб бориш учун бисотида иккитагина кўйлаги бор экан. Бири офтоб нурида ўнгиб кетган, иккинчисига эса бир неча ямоқ солинган экан.

Фотима онамиз ўйланиб қолибди...

- Борсам, зодагонларнинг аёллари устимдан кулишмасмикан, - деб ўйланибди.

Бормай деса, отасининг қилган насиҳати ёдига тушибди:

«Айтилган жойга бориш керак...»

Фотима онамиз шунда ҳеч иккиланмасдан ямоқ солинган кўйлагини тўйга кийиб борибди.

Тўй бўлаётган хонадонга кириб, олиб борган ҳадясини тўй соҳибига бериб, ўз хурсандчилигини билдирибди.

Кейин ортига қайтибди.

Тўйда ўтирган, киборли кийинган зодагон аёлларининг барчаси:

- Вой, қаранглар, Фотиманинг кўйлаги бунча чиройли бўлмаса, бундай гулдор, безакдор кўйлакни кўрмагандик,   дейишибди.

Эртаси куни ҳамма зодагонлар ўз эрларига бизга ҳам Фотиманики сингари кўйлак олиб берасиз, деб хархаша қилган экан.

Қиссадан ҳисса шуки, Фотима онамиз отасининг насиҳатларига амал қилганлиги, тўй эгаларини ҳам ҳадя бериб, кўнглини кўтариб, қувонч улашганлиги сабабли фаришталар Фотима онамизнинг кўйлагини гўзал қилиб кўрсатган эканлар. 

Қолаверса, унинг ўзига хослиги барчада катта қизиқиш уйғотган экан. Шу-шу одамлар ноодатий нарсаларни ўзгача қабул қилиб келар экан. Чунки, Фотима онамиз кўйлагининг ямоғи устига гул босиб, тикиб олган экан.

Мода, урф билан боғлиқ бу каби ривоятлар албатта, ҳар бир кишини тафаккурга чорлайди. Шу ўринда буюк мутафаккир бобомиз ҳазрати Навоийнинг "қизил, сориғ, яшил ..." радифли ғазали ёдимга тушди.

  Бу ғазални адабиётшуносларимиз шундай таҳлил қилишган:

  Навоий бобомиз турфа оламнинг ва одамларнинг ранг-баранглигини қизил, сариқ, яшил рангларга қиёслаган. Яна ўша даврларда дарвешлар ранг-баранг ямоқ солинган   кийимлар кийиб, дунё кезиб, илм излаганлар.

Мозийга қараб иш кўрмоқ хайрлидир, деб бежизга айтилмаган.

Бугун эса мода ортидан қувиб, ўзлигини унутаётганлар орамизда кам эмас. Айниқса, ёшлар орасида модага ортиқча хирс қўяётганлар борки, уларни тарбиялашимиз, уларга мода ортидан қувиб, турли-туман ўзига мос келмайдиган, миллатимизга хос бўлмаган кийимларни кийиш яхши эмаслигини тушунтиришимиз лозим. Бу борада педагоглар ёшларга тўғри тушунча бериши, кўпни кўрган кексалар ўз насиҳатларини аямасликлари керак.

Тушунганга ҳаётнинг ўзи сабоқ беради. Ёшларимиз бу йўлда асло адашмасин, ота-боболаримиз, момоларимиз насиҳатига амал қилиб, ўзимизга хос, мос либосларни кийса нур устига нур бўлади. Қолаверса, бу билан улар кўпчилик ҳавас қиладиган,  устозлари, ота-онасига раҳмат олиб берадиган  инсонлар бўлиб камол топади.

 Ҳилолахон ҲОЖИМАТОВА,

 

Асака тумани 42- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.