+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОТАЛИКНИ БЕЛГИЛАШ НИМА ВА У ҚАНДАЙ АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?

Мутахассис минбари

Кейинги йилларда барча соҳаларда бўлгани каби оилани мустаҳкамлаш, оила ҳуқуқига оид муносабатларда ҳам қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимиз тараққиёти кўп жиҳатдан эртамиз эгалари бўлган фарзандларимиз камолига боғлиқ. Шунинг учун ҳам ҳар бир ота-она, оила, жамият фарзандлар келажаги, уларнинг бугуни ва эртаси порлоқ бўлиши учун ҳаракат қилиши зарур.

Айни кунда ҳар бир боланинг бахтиёр болалигини таъминлаш давлатимиз олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Жамиятимиздаги болаларнинг аксарияти тўлақонли, қонуний никоҳда бўлган ота-оналарнинг фарзандларидир. Бироқ, ҳаётда ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган шахслардан ҳам болаларнинг туғилиши ҳолатлари борлигидан ҳам кўз юма олмаймиз. Оталикни белгилаш деганда айнан ана шу ўзаро қонуний никоҳда бўлмаган шахслардан туғилган болаларнинг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, уларнинг насл-насабини белгилаш тушунилади. 

Умримизнинг энг қувончли лаҳзалари шубҳасиз, оила аталмиш муқаддас  масканда ўтади. Оиланинг асосини эса никоҳ ташкил этади. Шундай экан, никоҳ масаласига жиддий ва масъулият билан қараш лозим.

Ўзбекистон Республикаси "Оила" Кодексининг 13-моддасида фақат ФҲДЁ органларида тузилган никоҳ қонуний ҳисобланади ва у эр-хотин, болалар учун қатор ҳуқуқ ва бурчларни белгилаб беради.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида ҳар бир инсон ўзи истаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилган. Демак, ҳар бир киши ўз никоҳини ФҲДЁ органида ўтказиш билан бир қаторда диний никоҳ ўқитилишини сўраб, тегишли муассасаларга ёки шахсларга мурожаат қилишлари мумкин. Лекин, "Оила" кодекси нормаларига кўра, фақат расмий тартибда рўйхатдан ўтказилган никоҳ юридик кучга эга бўлади. Бинобарин, ФҲДЁ органида рўйхатдан ўтмасдан фақат диний никоҳдан ўтган аёл қонуний хотин мавқеига эга бўлмайди. Бу яна шуни англатадики, бундай аёл мулкий даъво қилиш  ҳуқуқига эга эмас.

Оталикни белгилаш масаласида ФҲДЁ органи ёки судга мурожаат қилган аёлларнинг кўпчилиги "шаръий  никоҳланган"ликларини айтишади. Ваҳоланки, шаръий никоҳ бу дил амри, виждон иши бўлиб, диний мажбуриятлар сирасига киради. Аслида эр-хотиннинг қонуний муносабати ФҲДЁ органларида вужудга келиб, уларга берилган никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома оилада ҳар иккала шахсга қонуний оталик ва оналик мажбуриятини юклайди.

Кўпчилик фуқароларимиз шошилинч равишда тўйни бошлаб, ФҲДЁ органида никоҳдан ўтиш учун белгиланган муддатни кутмай, шаръий никоҳ ўқитиб, тўй қиладилар. Натижада вақт ўтиб, аёл ҳомиладор бўлади ёки фарзанд кўради. Никоҳланувчилар ўз никоҳларини тегишли тартибда расмийлаштирмаганликлари ёки қонуний никоҳини бекор қилмасдан шаръий никоҳ билан оила қуриб олганликлари сабаб, оталикни белгилаш муаммосини юзага келтиради.

Ҳуқуқий билимлари етарли бўлмаганлиги боис қизларини ФҲДЁ органларида қонуний никоҳини расмийлаштиришни талаб қилмай турмушга бериб юборган айрим ота-оналар қизлари фарзанд кўрганларида набираларига туғилганлик ҳақида гувоҳнома олишга келганларида қийин аҳволга тушиб қолишларини қўриб, уларнинг аҳволига ачинамиз. Чунки, кўпларининг куёвлари хорижга ишлагани кетган бўлади. Улар қачон келиб фарзандига ўз фамилиясини бериб, гувоҳнома олиб бериши аниқ эмас. Бундай ҳолатда туғилган фарзанд "отасиз" деб юритилади.

Ана шундай ноқулай ва қийин аҳволга тушиб қолмаслик учун ота-оналар қизларини турмушга беришда албатта, қизларининг қонуний никоҳдан ўтишига алоҳида эътибор қаратиши лозим. Қолаверса, никоҳ икки шахс иттифоқининг натижасида қурилган оила, болаларни биргаликда тарбиялаш экан, боланинг насабини, кимга қон-қариндош бўлишини белгилаш муҳим аҳамиятга эга. Насабига қараб, ота-оналар билан уларнинг болалари ўртасида муайян ҳуқуқлар, бурчлар юзага келади. Ана шу ҳуқуқ ва бурчларнинг ҳуқуқий кафолатини белгиловчи ҳужжат бу - никоҳ гувоҳномасидир.

Муаззамхон  АКБАРОВА,

 

Хонобод шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси.