+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Аёл - болалари учун қўрғон, эри учун остона

Меҳр - юракдаги бебеаҳо гавҳар! Меҳр - қиёси йўқ туйғулар силсиласи! Меҳрга зўрлик билан эришиб бўлмайди. Меҳрни пулга сотиб ололмайсиз.

Афсуски, кейинги пайтларда ҳаётимизда гўё меҳр камайиб бораётгандай. Айниқса, онанинг фарзандларига, фарзанднинг ота-онага меҳри, жигарларнинг бири-бирига бўлган самимий туйғулари аста-секин унутилаётгандай. Ўйлаб кўрсак, бунга энг аввало, ўзимиз сабабчи бўляпмиз.

...Узоқ бир қариндошим - эр-хотин ёлғизгина фарзандини ота-онасига ташлаб ишлагани хорижга кетди. Бола гўдак эди, бобо-ю бувиси қарамоғида вояга етди, мактабга борди. Ўн йил деганда ота-она бойлик орттириб уйга қайтишди. Она фарзандини бағрига босиб эркаламоқчи, бола унга ёвқараш қилади, ўпса юзини артади. Ота боласи билан ўйнамоқчи, лекин бола бобоси билан айланишга чиқишни хоҳлаяпти. Кўникиб қолар дейишди, катталар. Йўқ, бола ўрганмади, ота-онасига меҳри иймади.

Бу ҳам майли. Ахир эр-хотин, тирикчилик деб биргаликда ишлаб келишибди-ку. Лекин бугун эр уйда қолиб, аёл боши билан хорижга ишлагани кетаётган аёлларни қандай тушуниш мумкин?! Уларнинг деярли кўпчилиги фарзандларини ташлаб бир неча йил йўқ бўлиб кетадилар. Янада ачинарлиси, хорижга чиқиб, дунё кўриб келган оналарнинг дунёқараши ҳам ўзгарган. Энди улар фарзанд тарбиясида ҳам ўша ёқда кўрганларига тақлид қилади. Бу қайсидир даражада миллий қадриятлардан узилишга, маънавий саёзликка, меҳрсизликка олиб келади.

Бу оилаларда энди пул, мол-дунё бор. Лекин меҳр-оқибат, ўзбекона тарбия мезонлари йўқ. 

Пул ишлаб топиб, оилани моддий томондан яхшиларсиз, аммо халқимизга хос муносабатларни, унутилаётган меҳр-оқибатни тиклаб бўлармикан?

Уйингизнинг, рўзғорнинг кам-кўстини бутларсиз, кемтигини тўлдирарсиз, аммо йўқотилган меҳрнинг ўрнини нима билан тўлдирасиз?

Ёзганларимни ўқиб баъзилар мендан ёзғириши мумкин.  "Ахир яхши яшаш учун, тирикчилик учун юрибмиз-ку", деб. Аммо, халқимизда "осмонга тупурсанг юзингга тушади", деган мақол бор. Бугун фарзандларимиз бизга кўрсатаётган меҳр - бир пайтлар биз ота-онамизга кўрсатган меҳрдай қайноқми? Эркак кишининг йўриғи бошқа. Эркак киши кўчанинг одами. У пул топиб аҳли аёли ва  фарзандларини таъминлаши лозим. Аммо, нима бўлишидан қатъи назар, аёлнинг ўрни оилада, фарзандларининг ёнида бўлиши керак. Аёл - болалари учун қўрғон,  эри учун остона. Эркаги топганини тежаб-тергаб сарфлаган аёлнинг оиласида барака бўлади, оиласида ҳеч қачон меҳр йўқолмайди.

Шоҳидахон УСМОНОВА,

Булоқбоши туманидаги

 

14-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.