+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Аёли қадрланган юртнинг келажаги буюкдир

Аёли қадрланган юртнинг келажаги буюк бўлади. Негаки, аёлга кўрсатилган эътибор ва ғамхўрликлар самараси оилалар мустаҳкамлиги, фарзандларимизнинг билимли ва юксак салоҳиятли бўлиши, юрт ободлигида ўз аксини топади.

Давлатимиз раҳбари Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 2 февралдаги "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила    институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони юртимизда хотин-қизларга бўлган эъзоз ва эҳтиромнинг ёрқин намунаси бўлиш билан бирга, мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда.

Мазкур ҳужжатда хотин-қизларнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни ва нуфузини ошириш,    соғлом, фаровон ҳаёт кечиришлари, ҳар томонлама баркамол, юксак маънавиятли фарзандлар тарбиялаш, ўз имкониятларини тўлақонли юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилган.

Айни кунда туманимиздаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган 89 минг нафарга яқин опа-сингилларимизни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ-манфаатларини ҳимоя қилиш, қолаверса, Президентимизнинг юқоридаги фармонида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. 

Туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси томонидан мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тумандаги мавжуд 34 минг оилага кириб, бевосита суҳбатлар ўтказилди, оилалардаги муҳит, мавжуд муаммолар ўрганиб чиқилди. Ўрганишлар натижасида аниқланган  муаммонинг аксарияти жойида бартараф этилди.

Маҳаллаларимизда ҳар бир оила, айниқса, турли муаммолари бўлган, нотинч оилалар билан бевосита иш олиб борилмоқда. 44 та ана шундай оилага маҳалла фаоллари, катта ҳаётий тажрибага эга отахон ва онахонлардан иборат мураббийлар бириктирилди. 

Ногирон, қийин ижтимоий шароитда яшаётган аёлларнинг 6 нафарига уй-жой, 101 нафарига маиший техника жиҳозлари, 10 нафарига тикув машиналари берилди.

Туманимизда жорий йилнинг ўтган даврида 109 та оилавий ажрим қайд этилди. Ажримларнинг олдини олиш мақсадида зарур чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Ажрим ёқасида турган, турли муаммолари бўлган оилаларда тинчлик-хотиржамлик, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган давра суҳбати, мулоқот ва маънавий-маърифий тадбирлар доимий равишда ўтказилмоқда.

Маҳаллалардаги Яраштириш комиссиялари, Қайноналар кенгаши жамоатчилик тузилмалари, ота-оналар университетлари фаолиятини жонлантиряпмиз. Негаки, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда уларнинг роли ниҳоятда катта. Ана шу тузилмалар, маҳаллалардаги бошланғич ташкилотларимиз етакчилари ҳамда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар ҳамкорлигида шу йилнинг ўзида ажрашиш ёқасида турган 119 та оила яраштирилди.

Агар аёл жиноят қилса, оила ҳам, жамият ҳам азият чекади. Шу маънода хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик, айниқса, ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, маҳалла фаоллари билан хамкорликда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича жойларда мулоқот ва учрашувлар ўтказилмоқда. 

Маҳаллалардаги намунали оилалар, оилани мустаҳкамлаш борасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида "Ибратли ҳаёт мактаби" деб номланган қайноналар иштирокида давра суҳбатлари ўтказиш йўлга қўйилди.  Бундан ташқари, "Fозичек" ва "Бешкарам", умуман кўплаб маҳаллаларда "Ибратли оила", "Адолатли қайнона", "Ибратли ота", "Энг аҳил қайнона-келин" сингари  кўрик-танловлари ўтказилди.

Туманимизда "Ҳар бир оила - тадбиркор", "Обод қишлоқ"  дастурлари доирасида ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Тадбиркорлик, ҳунармандлик, деҳқончилик билан шуғулланиб, аввало оиласини, қолаверса юртни бой қилиш иштиёқида яшаётган ғайратли, шижоатли опа-сингилларимиз кўп. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 21 нафар хотин-қиз банклардан 2 млрд. 201 миллон сўмдан зиёд кредит олиб, ўз тадбиркорлигини йўлга қўйди. Умуман, туманда тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш,    ҳунармандлик ва касаначиликни ривожлантириш ҳисобига 825 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 Бир сўз билан айтганда, туманимиз хотин-қизлари ўз оиласининг тинчлиги, барқарорлигини таъминлаш, даромадини ошириш, маҳалласи, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшиш, оилада, жамиятда муносиб ўрин топиш иштиёқи билан яшаб, меҳнат қилмоқда. Уларнинг интилишлари, қалбидаги орзу-умидлар, албатта ижобат бўлади. Чунки юртимизда улар учун барча шароитлар яратилган, улар ҳамиша эъзоз-эҳтиромда.

Маликахон ЮСУПОВА,

Жалақудуқ тумани ҳокимининг ўринбосари, хотин - қизлар қўмитаси раиси.