+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

НИКОҲ ШАРТНОМАСИ уни тузишда асосан нималарга эътибор қаратиш керак?

Ҳуқуқшунос минбари

Никоҳ шартномаси эр-хотин ўртасидаги муносабатлар, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг мажмуаси бўлиб, у оилани янада мустаҳкам бўлишига, эр-хотин манфаатларини ҳимоя қилишга, шу билан бирга,  оилавий муносабатларни шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар асосида тартибга солишга, келгусида юзага келадиган низоларни тинч йўл билан ҳал этишга хизмат қилади.

Бугунги кунда никоҳ шартномаси тузиш билан боғлиқ жараёнлар асосан ривожланган давлатларда кенг ва тизимли равишда йўлга қўйилган. 

Сир эмаски, мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йилларданоқ оилани мустаҳкамлаш, оилавий муносабатларни халқимизнинг ўзига хос қадриятлари, тарбия мезонлари ҳамда қонуний тамойиллар асосида шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан,  Ўзбекистон Республикаси «Оила» кодексининг 6-боб, 29-31-моддаларида  оила қурувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузиш билан боғлиқ тартиблар белгиланган.

Умуман, оилаларда келгусида келиб чиқиши мумкин бўлган низоларни ҳал этиш мақсадида тузиладиган никоҳ шартонасида қуйидаги масалаларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқдир.

- қонуний никоҳ тузилиб, эр-хотинлик муносабатлари юзага келганидан кейин никоҳга кирувчиларнинг яшаш ва рўйхатда туриш жойларини битта манзилга қўйилиши; 

- улардан туғилган     фарзандлар ҳам ота-онаси яшаётган жойда рўйхатда туриши ва яшаши;

- никоҳга қадар эр-хотиннинг ўзига тегишли бўлган мулки никоҳга кирганларидан сўнг ҳар бириннг ўз мулки сифатида сақланиб қолиши;

- уларнинг мавжуд мулклари умумий маблағлар ҳисобидан кўпайтирилганида ёки унинг қиймати ошганида эр-хотиннинг мулкини кўпайган қисмини тенг улушларда бўлиш;

- тўй ва тўй билан боғлиқ бошқа маросимлар харажатларининг ўрни қопланмаслиги;

- никоҳланувчилар ўртасида тўй ва бошқа маросимларни ўзаро келишув асосида қилиниши;

- эр-хотин ўртасидаги қонуний никоҳдан ажралиш ҳолларида ўртадаги ҳар бир бола учун, болалар ким билан қолишларидан қатъи назар уларнинг номига банкда депозитга ёки омонатга пул маблағлари тенг миқдорда қўйилиши;

- бола вояга етганида мазкур депозитдаги ёки омонатдаги пул маблағларини мақсадли йўналтиришда ота-онанинг банк билан ҳамкорлик қилиши;

- омонатдаги маблағларининг кўпайиб бориши натижасида юзага келадиган фойданинг тенг улушларда уларнинг мулкига улуш бўлиб қўшилиши;

- агар никоҳланувчилар ажрашиб кетиб, алимент тўлаш белгиланса,  болалари вояга етгунга қадар алимент пулларни қонун ҳужжатларида кўрсатилганидек ўзаро келишув асосида қатъий суммада ва белгиланган  муддатдан кечиктирмай тўлаш;

- қарамоғидаги вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган даврда соғлиққа зарар етиши натижасида қилинган сарф-харажатларнинг тегишли қисмини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам сифатида тўлаб бериш;

-шартнома шартларини асоссиз равишда бузганлик учун жавобгарликни суғурта қилиш.

Никоҳ шартномасида ана шу масалаларга эътибор қаратиш ҳар икки томон учун фойдадан холи бўлмайди. Никоҳ шартномаси юзасидан низо келиб чиққанида белгиланган тартиблар асосида низони ҳал қилиш чоралари кўрилади.  

 Муқаддас КОМИЛОВА,

 

Юристлар малакасини ошириш  маркази тингловчиси.