+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚИЗ ТАРБИЯЛАШ ОСОН ЭМАС

Тавсиялар

 (Қиз ўстираётган  оталарга маслаҳатлар)

Психологлар оилада қиз фарзанди бўлган оталар амал қилиши лозим бўлган қатор қоидаларни ишлаб чиқишди. Аслида бу қоидалар аввал ҳам бўлган, аммо уларнинг сони 18 та эмас, 18 мингдан ҳам кўп. Бироқ умумлаштирилган ушбу қоидалар оталарга турли вазиятларда ўзларини рисоладагидек тутиши, муаммоларнниг олдини олишларига ёрдам беради. Демак, улар қуйидагича:

- катта, ўртанча, кенжа қизингиз айтган ҳар бир гап аҳамиятли. Вақтингизни аяманг, гарчи сўзлари сиз учун қизиқ бўлмаса-да, уларни эшита билинг. Агар бирини бошқасидан камроқ тингласангиз, унга етарлича меҳр бера олмаётганингиздан хафа бўлади.

- қизларингиз дунёдаги энг ақлли, гўзал ва одобли эканликларини уларга ҳар куни такрорлаб туринг;

- қизларингизнинг онаси айтадиган гапларни гапиришга, ишларни қилишга асло уринманг;

- овозингизни баланд кўтариб гапирманг. Агар шундай қилсангиз, келажакда шаллақи қизнинг отасига айланасиз. Асабига тегиб, хафа қилдингизми, кечирим сўранг.

- ўйинчоқларнинг кўпи ёки ками бўлмайди. Агар сиздан янги ўйинчоқ олиб беришни сўраса, олиб беринг;

- ҳар бир қиз ўзини малика деб билади. Унга шуни исбот қилинг ва тарбияли қизни вояга етказинг. Бу жуда оғир меҳнат, бироқ натижаси шунга арзийди;

- қизингизни қучоқлаб,  бағрингизга босиб туринг. Ахир у ҳамиша сиз учун гўдак;

- агар ўғил болалар қиладиган ишларни қилишда қизингиз сизга ёрдамлашишни истаса, қаршилик қилманг;

- қизингиз уни отаси доимо ҳимоя қила олишини билиши керак. Ҳар қандай вазиятда, унинг айби бор ёки йўқлигидан қатъи назар уни сиз ҳимоя қилинг. Келишмовчиликлар негизи, айбдори кейин ўрганилади, асосийси у сизга ишонсин;

-  ютуқ ва камчиликлар ҳақида сўз борганида "биз" деб гапиришни унутманг;

- қизларнинг кўнгли нозик бўлади. Агар у бирор муаммо туғилганида сизнинг ёнингизга келиб йиғлаб, дардини айтмаса, ҳайратланманг. Бу сизнинг ёмон ота эканингизни билдирмайди;

- қизингизни "нозикойим" қилиб тарбияламанг;

- қизингизнинг хавфсизлиги ва бахти учун баъзи қоидаларни тузиб олишингиз керак;

- қизларнинг тарбиясида энг муҳим омил - бу оила бошлиғининг яхши ота бўлишга бўлган ҳаракати ва интилишидир. Сиз яхши ота бўлишга ҳаракат қилишингиз баробарида, қизингиз яхши қиз бўлишга интилади;

- қизингизни ҳар бир яхши иши учун мақташга ва унинг яхши ишига урғу беришга ҳаракат қилинг. Ишонинг, бу у учун жуда муҳим;

- ёлғон гапирманг. Қизалоқлар катталарга, айниқса, онаси ва отасининг сўзларига ишонишади;

- уни ўзингизга ёқадиган   тарзда кийинтиришга ёки кийинишга мажбур қилманг. Агар одоб доирасидан четга чиқмаган бўлса, қизингизнинг истагини рад этмаганингиз маъқул;

- қизингиз сизга ишониб айтган сирни ҳеч кимга ошкор қилманг.

АДУ ўқитувчиси

 

Турсуной СОБИРХЎЖАЕВА тайёрлади.