+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОИЛА БАХТЛИ БЎЛСА, ВАТАН ТИНЧ БЎЛАДИ

Мутахассис минбари

Юртбошимиз томонидан айтилган, сарлавҳада қайд этилган сўзлар замирида нафақат ҳар бир оиланинг, балки ҳар бир инсоннинг бахтли бўлиши, ҳаётидан рози бўлиб яшашига эришишдек эзгу мақсад мужассамдир. Жорий йилнинг 2 февралида қабул қилиниган "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент Фармони ана шу эзгу мақсад йўлидаги саъй-ҳаракатларга дастуриламал бўлди.

Фармон асосида ташкил этилган марказимизнинг асосий вазифаси "Соғлом оила - соғ-лом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этиш, соҳада норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, оиланинг репродуктив саломатлиги ва демографик ривожланишини, унинг фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш масалаларини комплекс ўрганишни ташкил этиш, мазкур йўналишлар бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқиш ва самарали татбиқ этишдан иборатдир.

Туманимиздаги 76 маҳаллада 59 мингдан ортиқ оила бўлиб, уларнинг таркибида 300 минг нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Марказимиз томонидан оилаларни мустаҳкамлаш, никоҳнинг илк даврлариданоқ эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ, ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларнинг самарадорлигига, нотинч ва муаммоли оилаларни ўз вақтида аниқлаш, оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғ-ломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш ва оилавий муносабатларни яхшилаш бўйича чоралар кўришга жиддий киришилди. Оилада моддий таъминотнинг барқарорлигини таъминлаш, оила аъзоларининг оила бюджетига ҳисса қўша олиши, уларни тўғри касб танлашга йўналтириш, тежамкорлик ва тадбиркорлик, изланувчанликни шакллантириш орқали меҳнатсевар қилиб тарбиялаш, оиладаги ички имкониятлардан тўғри фойдалана олиши масаласига катта эътибор қаратяпмиз. Замонавий оилани шакллантириш мақсадида туман ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, тиббиёт бирлашмаси, ФҲДЁ, ИИБ, прокуратура, солиқ инспекцияси, бандликка кўмаклашиш маркази, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва бошқа ташкилотлар билан узвий ҳамкорликни йўлга қўйганмиз.

Туманимизда Республика ишчи гуруҳи билан биргаликда олиб борилган ўрганишлар давомида аниқланган кўплаб муаммолар ўз ечимини топди. Жумладан, юздан зиёд оилага газ плиталари, газ баллонлари тарқатилди. 170 нафар ногирон шахсларга ногиронлик аравачалари топширилди. Мухтасар айтганда, ҳеч бир оила эътиборимиздан четда эмас.

Вилоят ҳокимининг фармо-йиши билан 15 майдан 15 июнга қадар вилоятимизда "Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ойлиги"нинг ўтказилиши оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, соғлом ва баркамол фарзандлар тарбияси борасидаги ишларни сифат жиҳатдан янги  босқичга кўтарди. Ойлик давомида туманимиздаги оилаларнинг ижтимоий аҳволи ўрганилиб, илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди. Хотин-қизлар бандлиги, тураржой масаласи, тиббий маданияти бўйича таҳлиллар олиб борилди. 48 та оиладаги келишмовчиликларга барҳам берилиб, ажримларнинг олди олинди, 4 та шаръий никоҳда яшаб келаётган оила қонуний никоҳдан ўтказилди.

Ота-оналарнинг оила психологияси илмини ўзлаштиришига эришиш натижасида ёш авлодни мустақил ҳаётга тайёрлаш, бўлажак оила бошқарувчиси сифатида оиладаги ўзаро ахлоқий, иқтисодий, ҳуқуқий муносабатларни таркиб топтириш лозим. Кузатиш жараёнларида маълум бўлдики, айрим ёшлар оилавий ҳаётга тайёр эмас.

Оила психологиясининг яна бир муҳим вазифаси ёшларни оилавий турмушга тайёрлашда уларга оилавий муносабатларнинг бутун тизими оилада соғ-лом психологик муҳит яратиб, уй тутиш, рўзғор тебратиш, қайнона-қайнотани ҳурмат қилиш, ёшларнинг маънавий дунёси, оилавий муносабатлар одоби, ўзбек оиласининг ўзига хослиги ҳақида тушунча ва тасаввурларини бойитишдан иборат.

Оила билан боғлиқ анъана ва қадриятларни ҳаётгга кенгроқ татбиқ этиш орқали  оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, эр-хотин ва уларнинг ота-оналари ўртасидаги муносабатларни таҳлил қилиш асосида замонавий намунали оиланинг мезонларини белгилаш, шунингдек, замонавий оиланинг намунали шаклини ҳамда "Оила жамият ва давлат ҳимоясида" конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш ишларини олиб бориш ҳам фаолиятимиз асосини ташкил этади.

Давлат органлари, хотин-қизлар қўмиталари ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаб, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетимизга зид бўлган турли хавф-хатарларга қарши туриш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатишни йўлга қўйдик.

Ота-оналарнинг оилада болаларни ҳар томонлама етук инсонлар қилиб тарбиялаш лаёқатини ошириш ҳам муҳим масалалардан бири ҳисобланади. Ўзбек оиласини дунёдаги бошқа оилалардан фарқлаб турадиган жиҳат ўзаро хурмат, меҳр-оқибат, ҳаё-ибонинг кучлилигидир. Аслида бу, оиладаги маънавий соғломлик негизи саналади. Зеро, оилада садоқат, ўзаро ҳурмат ва ишончнинг шаклланиши, қариндошлик ришталарининг эъзозланиши эр-хотиндаги ана шу фазилатга боғлиқ.

  Мақсадимиз ҳар бир оилани, унинг ҳар бир аъзосини бахт-ли, ҳаётдан рози бўлиб яшашига эришишдир. Зеро, инсон   бахтли яшаса, оиласи ҳам тинч бўлади, юрт ривожига ҳам муносиб ҳисса қўшади.

 

Одинахон ТУРСУНОВА,

 

Шаҳрихон тумани "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази раҳбари.