+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Қизларимиз ўзлигини унутмасин

Тўйлар ҳақида ўйлар

Рамазон ойи арафасида бир танишимникига тўйга бордим. Лекин тўйдаги манзарадан анча хижолат бўлдим.  Одамларимиз, айниқса, ёшларимизнинг бу қадар ўзгариб кетаётганлигидан ташвишга тушдим.

Тўғри,  ҳар бир инсон  фарзандларининг бекаму  кўст  яшашини,  улар  учун  элга  дастурхон  ёзиб тўйлар қилишни орзу қилади. Йигит-қизлар ҳам тўй кунини орзиқиб кутишади. Бироқ шаҳару қишлоқларимизда бўлиб ўтаётган юқоридаги каби айрим тўйларни кўриб, ёқа ушламай иложимиз йўқ.

Туғилиб ўсган уйидан, ота-онасидан дуо олиб бошида ёпинчиқ, оёғида маҳси-ковуш  билан ўзга уйга қадам қўйган қиз сал ўтмай оврўпача "фата"     кийиб, куёвни қўлтиқлаб даврада пайдо бўлади. Ярим-яланғоч кийими билан ҳаммани ўзига қаратган келиннинг ўйин тушаётганларга пул узатиб туриши одобданми? Ажабки, илгари келин бирон марта ҳам шу аҳволда юрмаган. Нега энди муқаддас кунда, яъни тўйи куни шундай очиқ-сочиқ кийиниши керак? Уни бунга ким мажбур қилади?  Куёв-чи? Куёв қаёққа қараяпти? Наҳот у ўз жуфти ҳалолига суқланиб тикилаётган нигоҳларни кўрмаётган бўлса? Бу кўр-кўрона "оммавий маданият" таъсирига тушишнинг бир кўриниши эмасми?  Бундай кўринишлардан ўзбек қизлари уялиши керак! Энг муҳими, қизларимиз ўзлигини унутмасин.

Ўйланиб  қоласан  киши, ўз ғурурини поймол қилиш, бор будини йўқотиш эвазига орттириладиган сохта обрў кимга, нимага керак? Ўша "ҳамманинг  оғзини  очиб  қўядиган" тўй нари борса бир ой гапирилар, кейин унутилади-ку! Тўйгача ва тўйдан кейин бўладиган исрофгарчиликлардан иборат расм-русумларни ўтказишга сарфланган маблағни ёш оилани фаровон яшаши учун сарфлаш мақсадга мувофиқ эмасми?

Бу каби  саволларнинг  чеки  йўқ. Қизиқ, қизини чиқаришда  янги модадаги "фата"ни олиб бермаса ота-она учун уят, қизнинг ўртоқлари олдида обрўси тушиб кетармиш! Бу каби ва   бошқа  беъмани "урф-одат"лар қаердан келиб чиқяпти? Уларнинг  охири  борми? Менимча, уларни йўқотиш учун кенг жамоатчилик, айниқса, ота-оналар қатъий туриши керак. Энг аввало, оталар бундай шармандаликка томошабин бўлиб қараб турмасдан, уни йўқотиш ҳаракатини қилиши лозим.

 

Фотимахон Абдукаримова,

 

Чинобод шаҳарчаси.