+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

ВИЛОЯТИМИЗДА ЎТКАЗИЛГАН "ЁШЛАР ПОЕЗДИ" ТАРFИБОТ АКЦИЯСИ ТАДБИРЛАРИ ЁШЛАРИМИЗНИ ЯНАДА ФАОЛЛИККА УНДАДИ

(35-сон) Жараён

Вилоятимиз шаҳар ва қишлоқларида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон! шиори остида  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши томонидан ташкил этилган "Ёшлар поезди" тарғибот акцияси тадбирлари бўлиб ўтди

Тарғибот акцияси гуруҳи аъзоларини Андижон темирйўл вакзалида вилоят ҳокимининг ўринбосари Серобиддин Исмоилов бошчилигида вилоятимиз жамотчилиги тантанали равишда кутиб олди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллиги муносабати билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган мазкур  тарғибот тадбирларида ёш олимлар, ёзувчи ва шоирлар, кино ва театр актёрлари, таниқли спортчилар, тадбиркорлар,   эстрада қўшиқчилари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида давра суҳбатлари, учрашув, мулоқот ва    хайрия акциялари ўтказилди.

- Бугун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталикни асраш, жамиятимиздаги жараёнларга даҳлдорлик ҳисси, шунингдек, турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" таҳдидларида огоҳ ва хушёр бўлиб яшаш  ёшларимиз олдида турган муҳим вазифадир, - дейди Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг ўринбосари Сухроб Мақсудов. - Шу маънода "Ёшлар поезди"   тарғибот тадбирларининг асосий мақсади ҳам ёшларимиз, айниқса, уюшмаган ёшларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, онги ва қалбини мафкуравий таҳдидлардан, ахборот хуружларидан асраш, қизиқиш ва интилишларини тўғри йўналтиришга кўмаклашишдир.

Хонобод, Андижон шаҳарлари, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Жалақудуқ, Хўжаобод, Қўрғонтепа, Марҳамат туманларидаги таълим муассасалари, маҳаллалар, маданият ва аҳоли дам олиш марказлари, ҳарбий қисмларда бўлиб ўтган тадбирлар ёшларга хуш ва байрамона кайфият улашди.

 Асака тумани маданият ва аҳоли дам олиш марказида "Ўзбеккино" миллий агентлиги қошидаги "Кинотеатр актёр" студияси актёрлари томонидан "Осмон остидаги сир" номли спектаклдан кўринишлар намойиш этилди. Ниёзботир қишлоғида ўтказилган учрашувда эса ёшлар билан мулоқот ўтказилиб, уларни қизиқтирган турли масалалар юзасидан фикр алмашилди, Ёшларнинг саволларига туман ҳокими Эркин Яқубов ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари жавоб берди. Турли муаммолар бўйича мурожаатларнинг аксарияти шу ернинг ўзида ҳал этилди.

Кўрғонтепа туманидаги Мурувват уйида бўлиб ўтган учрашувда ёшлар  халқимиз севган санъаткорлар, ёзувчи ва шоиралар санъати ва ижодидан баҳраманд бўлди.  Балиқчи туманидаги "Андижон-Ханой ипаги" масъулияти чекланган жамияти, Каттабулоқ маҳалласида ўтган  "Китоб - ҳаёт хазинаси" хайрия акцияси барча қатнашчиларда катта таассурот қолдирди.

- Бу тадбирлар биз ёшларни янада фаол бўлишга ундайди, - дейди Балиқчи индустриал педагогика коллежи ўқувчиси Мадинабону Аслиддинова. - Айниқса, китоб тарғиботига бағишланган акцияда ёзувчи ва шоирларимиз билдирган      фикрлар нафақат мени, балки барча тенгдошларимни китобга, китоб мутолаасига бўлган қизиқишини янада оширди.

Тарғибот тадбирларида таълим муассасалари, маҳаллалар, ҳарбий қисмларга       китоблар совға қилинди, етим болалар, имконияти чекланган, кам таъминланган, ижтимоий    ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларига совғалар топширилди.

Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиққлол байрами арафасида ўтказилган  тарғибот тадбирларида андижонлик ёшлар фаол иштирок этди. Ушбу тадбирлар уларнинг қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, эртанги кунга ишонч ва умидини  туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.