+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

ЎЗАРО ТАЖРИБА АЛМАШИЛДИ

(35-сон) Ўқув семинари

Андижон шаҳридаги 19- умумтаълим мактабида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик" шиори остида ўтган форуми якунларига бағишланган ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан ўтказилган мазкур тадбирда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши тасарруфидаги   бошланғич ташкилотлар раислари, фаоллари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Семинар очилишида сўз олган Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси республика кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул ташкилотчиси З. Абдуллаева ҳамда бошқалар бугунги кунда касаба уюшма ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар, меҳнаткашларнинг ижтимоий муҳофазаси борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш масалалари хусусида сўз юритди.

Иштирокчилар дастлаб Андижон шаҳридаги 19- умумтаълим мактаби  бошланғич касаба уюшма қўмитаси фаолияти билан танишдилар, фаолиятга илғор иш услубларини жорий этиш бўйича ўзаро тажриба алмашдилар

Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши раиси Н. Тўрақулова иштирокчиларни "Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси"ни амалга оширишга кўмаклашиш дастури" билан таништирди. Дастурни бажариш юзасидан касаба уюшма ташкилотлари олдида турган муҳим вазифалар хусусида тўхталди.

Шундан сўнг иштирокчилар томонидан мазкур йўналишдаги ишларни ташкил этиш, самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди. Қатнашчиларга "Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!" шиори остида ўтган форум иштирокчиларининг мурожаати" ўқиб эшиттирилди.

Шунингдек, семинарда ҳуқуқшунослар томонидан "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни мазмун-моҳияти, унда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳам кенг тушунчалар берилди.

Анжуманда мавзу доирасида савол-жавоблар бўлди, иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассис ва мутасаддилардан батафсил жавоблар олди.

 

Махфузахон Пирматова.