+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Авг 2017

УМУМХАЛҚ ХАЙРИЯ ҲАШАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТДИ

(35-сон) ободонлаштириш

Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан ободонлаштириш ойлиги доирасида 19-20 август кунлари бўлиб ўтган умумхалқ хайрия ҳашарида вилоятимиз аҳолиси уюшқоқлик билан иштирок этди.

ҳашарда вилоятдаги барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ҳамда ўқув юртлари, шунингдек, маҳалла вакиллари, айниқса, ёшлар фаол қатнашди. Улар ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқлар, кўчалар, ҳиёбонларни, қабристонларни тозалаш, умуман, катта ҳажмдаги ободонлаштириш ишларини амалга оширдилар.     

Ҳашар доирасидаги ободонлаштириш ишларида 1 миллион 300 минг нафардан зиёд аҳоли иштирок этди.  

Икки кун давом этган ҳашарда 3 минг 400 гектар ер майдони ободонлаштирилди, ариқлар тозаланди, бу ишларни бажариш учун 700 зиёд техника воситалари жалб этилди. Бундан    ташқари, зиёратгоҳ ва қабристон тозаланди, дарахтларга шакл берилиб, оқланди.

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан ажратилган 2 миллион 650 минг сўм маблағ ҳисобига 461 эҳтиёжманд оиланинг хонадони таъмирлаб берилди. 542 нафар ногирон ва ёлғиз кексаларга 97 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди.

Бир сўз билан айтганда, ҳашар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлишга, уни янада обод этиш иштиёқи билан яшашга, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтаришга, миллий қадриятларимизни улуғлашга, юртимиздаги тинчлик учун шукроналик туйғуларини мустаҳкамлашга ва истиқлол байрамини муносиб кутиб олишга  хизмат қилди.

 

 Нигорахон РАЗЗОҚОВА