+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

17 Авг 2017

"ЭНГ УЛУF, ЭНГ АЗИЗ" ТАНЛОВИ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ FОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

(34-СОН) Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 26 йиллиги олдидан

Айни кунларда юртимизнинг барча гўшаларида халқимизнинг энг улуғ байрами - Мустақиллик байрамини чиройли ва мазмунли ўтказиш мақсадида турли тадбирлар ўтказилмоқда.

Вилояти қўғирчоқ театрида ана шу улуғ санага тайёргарлик, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори остида бўлиб ўтган "Энг улуғ, энг азиз" танловининг Андижон вилоят босқичи ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўз олган Андижон вилояти ҳокими ўринбосари С. Исмоилов, "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси раиси И. Латипов, вилоят матбуот ва ахборот    бошқармаси бошлиғи А.Султонов мамлакатимизда истиқлол йилларида эришилган улкан ютуқлар, бунёдкорлик ишлари, халқимиз маънавиятини юксалтиришга ижод аҳлининг қўшаётган беқиёс ҳиссаси, юртимизда ижодкорларнинг самарали ижод қилишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, уларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда мазкур танлов муҳим аҳамият касб этаётганлигини алоҳида таъкидладилар.

Танловда 24 нафар шоир ва ёзувчининг 25 та китоби, 35 босма ва электрон оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва ходимларининг 250 дан ортиқ, шунингдек, 25 нафар мусаввир, халқ амалий санъати вакиллари ҳамда фотограф ва дизайнерларнинг 600 дан зиёд ижодий ишлари кўриб чиқилди.

- Танлов кўргазмаларида намойиш этилган ижодий ишларнинг ўзига хослиги,  мазмунан бойлигини, ранг-баранглигини алоҳида эътироф этиш жоиз, - дейди вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Абдуғулом Султонов. - Қолаверса, танловнинг барча йўналишлари бўйича  иштирокчилар сони ўтган йилдагидан анча кўп эканлиги эътиборга моликдир.

Танлов иштирокчилари истиқлол халқимиз учун улуғ неъмат эканлигини, мустақиллик йилларида юртимизда, хусусан, Андижонда қўлга киритилаётган улкан ютуқларнинг мазмун-моҳиятини, истиқлол давридаги бунёдкорлик ишларини, бой тарихимиз, халқимизнинг урф-одатлари, миллий қадриятларини бадиий асарлар, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларининг журналистик ижод намуналари, фотография, дизайнерлик ишлари ҳамда тасвирий санъат асарлари орқали кўрсатиб бердилар.

Танловнинг якуний натижаларига кўра, адабиёт йўналиши бўйича ёзувчи Ҳабибулло, телерадио йўналишида эълон қилинган ижодий ишлар бўйича Андижон вилояти телерадиокомпанияси директор ўринбосари Муроджон Fофуров, босма оммавий ахборот воситалари ходимларининг журналистик ишлари йўналиши бўйича "Андижанская правда" газетаси бўлим мудири Шефие Иманкулова, тасвирий санъат, фото ва дизайн йўналиши бўйича "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлимининг фотодизайнери Темурмалик Абдуллаев ғолибликни қўлга киритди.

Якунда барча йўналиш ҳамда номинациялар бўйича ғолиб ва совриндорлар диплом ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

 

Нигора ўрмонжонова