+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Авг 2017

САЁҲАТ МАРОҚЛИ ЎТДИ

(32-сон)

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши ташаббуси билан касаба уюшма ходимлари, меҳнаткашлар учун юртимизнинг турли тарихий гўшаларига, дам олиш масканлари ҳамда зиёратгоҳларига саёҳатлар уюштирилмоқда,.

2017 йил - Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, қолаверса, ходимлар ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга қаратилган бу каби сайъи-ҳаракатлар кўлами тобора кенгайиб бормоқда. Яқинда 25 нафар бошланғич касаба уюшмаси ташкилотлари раислари Фарғона вилоятидаги "Аҳмад Ал Фарғоний"  дам олиш мажмуасида бўлиб, хордиқ чиқариб қайтганликлари фикримизга бир мисолдир. Икки кунлик саёҳат давомида саёҳатчилар дам олиш масканининг хуштабиат, гўзал манзараси, мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлдилар.

Мароқли ўтган сафар саёҳатчиларга кўтаринки кайфият берди.

 

Наима ТУРДИЕВА