+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Авг 2017

ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИFИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

(32-сон) тадбир

Андижон ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида вилоят ҳокимлиги, Шарқий ҳарбий округ, вилоят мудофаа    бошқармаси, Андижон ҳарбий гарнизони ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши вилоят бўлимининг "Ёшлар тарбиясида жамоатчиликнинг роли"  мавзусида йиғилиши бўлиб ўтди.

Жамоатчилик кенгаши аъзолари, ҳарбий хизматчилар, ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этган мазкур тадбирда давлатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш,  хавфсизлигини таъминлаш масалалари, шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва чақириққача бўлган ёшларда маънавий-ахлоқий ва ҳарбий ватанпарварлик туйғуларини    мустаҳкамлаш, уларнинг ҳарбий соҳага бўлган қизиқиши ва ҳурматини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар атрофлича муҳокама этилди.

Йиғилишда мавзу доирасида маърузалар тингланди. Иштирокчилар томонидан маърузалар ҳамда мавзу доирасидаги ишларни янада юқори    босқичга кўтариш, юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоят Жамоатчилик кенгаши раиси Манзурахон Юнусова иштирок этиб, Жамоатчилик кенгаши фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги зарур ишлар ҳақида тўхталди.

 

Наргиза ХУШВАҚОВА