+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

19 Май 2017

ҚАБРТОШГА ЁЗИЛГАН РУБОИЙЛАР

(21-сон) Талаба тадқиқоти

Ўзбек мумтоз адабиётида инсонпарварлик ва Ватанни севиш, ардоқлаш мавзуларидаги назмий асарлари билан халқнинг, шеърият мухлисларининг қалбидан жой олган ижодкорлар талайгина. Улардан бири ўзининг пурҳикмат рубоийлари билан ўзбек адабиёти тарихида алоҳида мавқега эга бўлган шоир Паҳлавон Маҳмуддир.

Ҳунармандлар орасидан етишиб чиққан зукко шоир нафақат ижоди, балки ўзининг юксак инсоний фазилатлари билан эл-юрт орасида маълуму машҳур бўлган. Тарихда унинг шахси билан боғлиқ кўплаб ривоятлар юзага келган. Шоирнинг исми Маҳмуд бўлиб, Хоразим, қўшни ўлкалар шаҳарлари, ҳатто Ҳиндистонга бориб кураш тушиб, доимо ғалаба қозонгани боис, у Паҳлавон Маҳмуд номи билан шуҳрат таратган. Айрим манбааларда шоир  "Пурёйвалий" деб ҳам аталганлиги ёзилади. Бу эса маърифат, маънавиятни, зиёлиларни улуғлаганлиги, кўплаб хайрли ишларга ҳомийлик қилганлиги билан боғлиқдир.

Кўринадики, шоир юксак инсоний фазилатлари, мазлумларга кўмак бериши, уларни ҳурлик нуридан баҳраманд этишга қилган саъй-ҳаракатлари туфайли халқнинг беқиёс муҳаббатига сазовор бўлган. У ҳаёти давомида мардлик ва жасурликни, муҳтожларга беминнат саховат кўрсатишни, ўзи учун бирор нарса таъма қилмасликни  тарғиб этган ва ботинида илоҳий маърифатни кашф этиш, риёзат билан ирфоний камолот сари боришни ҳидоят қилади ва буни ўзининг рубоийларида баён этади. Унинг қатор рубоийлари қабри устига ўрнатилган мақбара деворлари пештоқларига бадиий нақш сифатида туширилган. Шоир ижодининг, у ҳақдаги маълумотларнинг бизгача етиб келишида мақбарадаги ана шу ёзувлар муҳим ўрин тутади.

Инсон нафсдек қаттол душманидан доимо ғолиб келишга ҳаракат қилмоғи лозим, - дейди шоир рубоийларидан бирида:

Оҳ тортган чоғингда йўлга кўз тиккил,

Йўлда қудуқ бордир эҳтиётинг қил.

Дўст уйида маҳрам бўлган чоғингда,

Қўлингни, кўзингни, дилни тия бил.

Паҳлавон Маҳмуд мазкур рубоийда ниҳоятда муҳим мавзуни қаламга олади. "Оҳ тортган чоғ" деганда шоир киши бошига тушган кулфатларни назарда тутади. Шундай чоғда инсон, табиийки, йўлга кўз тикиб, яқин кишиларидан шу ҳолатдан чиқиб кетиши учун қандайдир мадад кутади. Унда инсон мураккаб руҳий изтироблар гирдобида қолганда, мусибатли инсоннинг ўшандай ҳолатидан қувонадиган нотавон, нокас шахслар назарда тутилади. Шоирнинг таъкидича, улардан доимо эҳтиёт бўлмоқ керак. Рубоийнинг кейинги мисраларида эса шоирнинг асл нияти, рубоийнинг бош ғояси ўз ифодасини топган. Унда дўст уйида меҳмон бўлганда, қўлни, кўзни, дилни тийиб туришдек инсоний фазилатлар тараннум этилади.

Кўринадики, шоир рубоийда ўзининг олижаноб ахлоқий-таълимий мазмун-моҳият касб этувчи фикрларини гўзал бадиий мисраларда талқин этади. Бундай рубоийларни Паҳлавон Маҳмуд ижодида  кўп учратиш мумкин. Чунончи,

Уч юз Кўҳи кофни келида туймоқ,

Дил қонидан бермоқ фолакка бўёқ.

Ёинки бир асир зиндонда ётмоқ,

Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ.

Ёки

Токи бор мардлиг-у ғайратдан асар,

Аҳл-у аёлингиз этма дарбадар.

Мева шохи агар девордан ошса,

Йўловчилар унга бешак қўл чўзар.

Паҳлавон Маҳмуднинг рубоийлари шоирнинг илм-фан, ислом шариати, бадиий адабиёт ва тасаввуф таълимоти билан жиддий шуғулланганлиги ҳамда форс-тожик шоири Умар Хайёмнинг изидан бориб, рубоий жанири нафислигини янада юксалтиришда донг таратганлигини кўриш мумкин.

Истиқлол йилларида шоирнинг абадий макон топган мақбараси обод зиёратгоҳга айланганлиги, шоир, ориф, улуғ ва саҳоватли шахс, паҳлавон инсон сифатида авлодларининг эъзозга сазовор бўлганлиги  халқимизнинг унга бўлган ҳурмат ва эҳтироми рамзидир.

 

Дилором ТОЛИБЖОНОВА,

Андижон давлат унверситети талабаси.