+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

20 Апр 2017

Изингиздан юрсам дейман...

                        (17 – сон)

  Хотира ва Қадрлаш куни олдидан

Болалигимдан китоб мутолаасига шу кадар иштиёқим баланд эдики, Алифбе китобини тугатиб, ҳарфларни эндигина таниган пайтларимдаёқ мактабимиз кутубхонасигага серқатнов эдим. Бир куни З. М. Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказига келдим. Кутубхонага аъзо бўлдиму нимагадир 2-каватга югуриб чиқдим. Биринчи учраган кутубхоначи опадан

- Менга шеърий китоб берсангиз, - дея шошилиб сўрадим.

Кутубхоначи опа:

- Кимнинг шеърий китобини берай, - деди.

Мен бўлса энг яхшисини дедим. Опа кулди-да, қўлимга Муҳаммад Юсуф исмли шоирнинг китобини тутқазди. У пайтда мен Муҳаммад Юсуфни танимас эдим. Аммо шоирнинг содда, таъсирли шеьрларини ўқиб, у билан хаёлан танишдим. Муҳаммад Юсуф менинг энг севимли шоирим бўлиб қолди. Ҳар гал унинг гўзал мисраларини ўқиганимда, мурғак қалбимда адабиётга, шеъриятга бўлган меҳр, қизиқиш ортиб борар эди.

Шу тариқа менда ижод қилишга, шеъриятга меҳр уйғонган. Улғайиб, мен ҳам албатта, ижодкор, шоира бўламан, деб ният қилганман.

Кичик ҳикоялар, шеърлар машқ қилиб тураман. Ёзганларимни устозларимга кўрсатиб, маслаҳатларини оламан. Бу борада ўқиб, ўрганишдан ҳеч тўхтаганим йўқ. Келажакда адабиёт фани ўқитувчиси бўлишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман.

Севимли шоири вафот этганини эшитганимда  аввал ишонмади. Лекин ҳақиқат эканлигини билганимда бир неча кун хафа бўлиб, қайғуда юрдим. Унинг хотирасига атаб, шеърлар ёздим.

 

                            Сиз энг яхши шоирсиз             

Марҳаматда қолгандир изларингиз,

Сизни қўмсар жажжи шогирдларингиз,

Юрагимдан ўчмас асло шеьрларингиз,

Ҳар кун соғинаверар Андижонингиз,

Ҳамма билсин, Сиз энг яхши шоирсиз.

 

Боғларни, гулларни дилда севдингиз,

Юртга меҳр бериб, шеьрлар ёздингиз,

Сиздан кейин сўлди-ку лолажонингиз,

Ҳар кун соғинаверар Андижонингиз,

Ҳамма билсин, Сиз энг яхши шоирсиз.

 

Ҳар йили айниқса, шоирнинг таваллуд куни муносабати билан унинг хотирасига шеър, қатра ёки мактуб ёзишни ўзиига одат қилиб олганман. Ҳар йили кўкламда ана шу ишни бажармасам, гўё ўзимни айбдордай, шогирдлик вазифамни бажармагандай ҳис этаман. Чунки у мен учун нафақат дунёдаги энг яхши шоир, балки камтар, покдил ва мехрибон инсон сифатида ҳам онг-шууримдан мустаҳкам жой олган. Бу йил ҳам одатимга содиқ қолиб, шоирга нома ёздим.

Муҳаммад Юсуфга мактуб

Ассалому алайкум, менинг гойибона устозим! Сиз ижодим илҳомчиси, туйғуларимга сув тутгувчи чашма, шеъриятда менга йўл кўрсатгувчи нур, қуёшсиз. Жажжи ва беғуборо қалбимга ижод илҳомини берган китобларингизни ҳар куни ўқийман, ҳар куни ўзим учун ниманидир кашф этгандай бўламан.

Узун тунларда эса шеърий мисраларингиз орқали сиз билан узоқ суҳбат қураман. Орзу-умидларим ҳақида тўлиб-тошиб гапириб бераман. Сиз эса жимгина тинглаб, “Ниятларинг ижобат бўлсин” деб тилаклар билдирасиз. Менга маслаҳатлар бериб, “йўлларинг нурли ва ойдин бўлсин, қизим” дея оқ йўл тилайсиз.

Сиз мен ёқтирган энг яхши шоир бўлганингиздай, сиз ёқтирган лолақизғалдоқлар менинг энг севимли гулларимга айланган. Борлигингизга, ижод илҳомини қалбимга солганингиз учун раҳмат, устоз. Мен Сиздай устозим бўлганлиги, халқимиз эса Муҳаммад Юсуфдай шоири борлиги билан фахрланади.

Менинг қадрдон устозим! Бугун юртимизда мен каби ижодкор ёшларга ўқиб ўрганиш, изланиш, ўз истеъдодларини намоён этиш учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилган. Ана шу имкониятларда фойдаланиб, мен ҳам Сиздек элнинг суюкли шоираси бўлсам, изингиздан юрсам, дейман. Бу йўлда мени, мен каби барча ижодкор қизларингизни руҳингиз қўлласин. Охиротингиз обод бўлсин.

Моҳларой КАРИМОВА, 

 

АДУ қошидаги 5-сон академик лицей ўқувчиси.