+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

07 Май 2017

ХОНОБОДДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

 Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида «Хонобод таровати» анъанавий ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида биринчи парезидентимиз Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида халқ сайли тарзида ташкил этилган фестиваль  тадбирларида вилоятнинг барча туман ва шаҳарлари вакиллари,  ёшлар иштирок этди.

 

Фестивалда мамлакатимизда давлатимиз раҳбари раҳнамолигида ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик, юртимиздаги бунёдкорлик, ободонлаштириш, шунингдек, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар, қишлоқ ва шаҳарларимиз қиёфаси кундан кунга гўзаллашиб бораётганлиги, ўтказилаётган бу каби тадбир ва фестиваллар халқимиз кайфиятини, руҳиятини кўтаришга, юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида эртанги кунга умид, ғурур ва шижоат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.

Хонобод шаҳаридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида фестиваль доирасидаги қатор тадбирлар ўтказилди. Қизиқарли ва кўтаринки руҳда ўтган миллий ўйинлар мусобақалари, турли кўрик-танловлар, санъаткорлар билан учрашувлар барчада катта таассурот қолдирди.

- Ушбу фестиваль халқимизнинг тинч, осойишта ва фаровон ҳаётининг, юртимиз ёшларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир, - дейди тадбир иштирокчиси, Хонабод педагогика ижтимоий-иқтисодиёт  коллежи ўқувчиси Фарангиз Кимсанова. - Айниқса, ёшларга шижоат, келажакка умид бахш этиш билан бирга, бизни янада фаол, юрт равнақи учун фидойи бўлишга ундайди.

 

Бадиий жамоалар, қизиқчилар, аскиячилар гуруҳларинг чиқишлари барчага хуш кайфият улашди. Вилоятдаги мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчиларининг бадиий дастурлари, шунингдек, лицей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртларининг иқтидорли ўқувчилари томонидан ташкил этилган мусаввирлик, ҳайкалтарошлик, миллий ҳунармандчилик ва қўл меҳнати маҳсулотлари кўргазмалари юртимиз ёшларининг истеъдод ва имкониятлари нечоғли юқори эканлигини  амалий намойиши бўлди.

Фестиваль доирасида вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилган “Оилам – бахтим менинг” шиори остида “Намунали оила”, “Меҳрибон қайнона”, “Ҳунарманд оила”, “Ибратли ёш оила”, “Санъаткорлар оиласи” кўрик-танловларининг вилоят босқичи ўтказилди.

-  Оиланинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини янада кўтариш муҳимдир, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзура Юнусова. – Шу маънода ибратли фарзандлар тарбиялаётган намунали оила соҳибларининг бой ҳаётий тажрибаларини оммалаштириш, ибратли  ёш оилаларни рағбатлантириш, халқимизнинг ўзига хос оилавий удумларини улуғлаш,  миллий қадрият ва анъаналаримизни мазмунан бойитиш, оилалаврда соғлом ижтимоий ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда ўтказилаётган танловларимиз муҳим аҳамият касб этади.

Ўз йўналишлари бўйича танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган оилалар вакиллари халқимиз турмуш тарзига хос тажрибалар, миллий анъана ва удумларимизни тарғиб этиш, оила маънавияти, қайнона-келин муносабатлари, оиланинг маҳалла ҳаётидаги иштироки, рўзғор тутими сингари қатор жиҳатларни ўз ҳаётларида қай даражада шакллантира олганликларини намойиш этдилар. 

- Ўғлим, келиним билан “Меҳрибон қайнона” кўрик-танловида иштирок этдик, - дейди  Пахтаобод туманидаги “Овушқа” маҳалла фуқаролар йиғини яшовчи Одинахон Абдураҳимова. – Келинларимни ниҳоятда ҳурмат қиламан, уларни ўз қизларимдай кўраман. Маҳалламизда оналар, қайноналар ўртасида ўз хонадонларида мана шундай муҳит ва муносабатни шакллантириш зарурлигини тарғиб этаман. Бу оилаларимизни мусатаҳкам бўлишини таъминлайди.

“Отам, онам ва мен спортчи оиласимиз” деб номланган спорт мусобақаларида эса спортчи оилалар белгиланган шартлар асосида ўзаро беллашдилар.

- Танловда ғолиблар қаторидан жой олдик, - дейди Қорасув шаҳридаги Пахтачи маҳалласида яшовчи Лутфулло Эгамбердиев. – Очиғи, ушбу танлов оилалар ўртасида соғлом турмуш тарзининг чин маънодаги тарғиботи бўлди. Мана шу жараёнга қайсидир даражада ҳисса қўшганлигимиздан беҳад мамнунмиз.

Қизиқарли ўтган “Ош сайли” тадбирида моҳир ошпазлар миллий таомимиз - полов таёрлаш бўйича ўзаро беллашдилар.

  

Якунда барча кўрик-танловлар бўйича ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

 Фестиваль тадбирлари таниқли санъаткорлар, бадиий жамоалар иштирокидаги концерт дастури билан  якунланди.

       Фестивалда Андижон вилояти ҳокими Ш. Абдураҳмонов иштирок этди.

 

                                     Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

 

Суратларда: Фестиваль тадбирларидан лавҳалар.

З. Умрзоқов олган суратлар.