+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Март 2017

КИТОБ – ТАФАККУРНИНГ ТОЛМАС ҚАНОТЛАРИ

(12- сон)

Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежида  "Мен ўқиган китоб" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Коллежнинг Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тар-қатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тар-ғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда шаҳардаги коллежлар ўқитувчи ва ўқувчилари, "Фаол китобхон" клуби аъзолари қатнашиб, китобнинг ҳаётимиздаги, айниқса, ёшлар камолотидаги ўрни ва роли хусусида атрофлича сўз юритдилар.

 Давра суҳбатида китобнинг жамиятдаги, ёшлар тарбияси, уларнинг қалбида Ватан, юртга садоқат, меҳр-оқибат сингари инсоний туйғуларни шаклланишидаги ўрни ҳақида маъруза ва баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди. Ижодкор ўқувчилар томонидан турли мавзулардаги  шеърлар ўқилди. Тадбир доирасида бадиий адабиётлар кўргазмаси ташкил этилди.   

Тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчиларга "Андижонкабель" Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди.

 

Н. НУРИЛЛАЕВА,

Хонобод ахборот технологиялари ва саноат касб-ҳунар коллежи етакчи мутахассиси.