+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Фев 2017

КЎЧМАС МУЛК БОЗОРИ: ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СИФАТИ ЮКСАЛМОҚДА

(9- сон) Мутахассис минбари

Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш, кўчмас мулк бозорида риэлторлик фаолиятини жорий этишда 2011 йил 23 июндан кучга кирган Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисидаги қонун" муҳим аҳамият касб этади.

Ушбу қонун фуқаролар ҳамда барча юридик шахсларнинг кўчмас мулклар бўйича фаолиятини тартибга солади, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилади.

Риэлторлик фаолиятнинг асосий мезони - кўчмас мулк бозорида кўчмас   мулклар билан боғлиқ операцияларни амалга ошириш, бу борада  фуқаролар ҳамда тадбиркорларга шартномалар асосида малакали хизмат кўрсатишдан иборат. Бу борада ошкоралик, шаффофлик, ҳалол ва соғлом муҳитни шакллантириш муҳим омиллар ҳисобланади. Риэлторлик хизмати билан боғлиқ бу саъй-ҳаракатлар мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга ёрдам беради.

Айни кунда риэлторлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар юқори даражада иқтисодий, ҳуқуқий билимларга эга бўлиши, шу билан бирга, муомала, мулоқот маданиятига ҳам алоҳида эътибор қаратиши лозим.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, кўчмас мулк бозорида кўп йиллардан буён самарали фаолият юритиб келаётган "Ko`chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан хизматлари кўрсатиш бўйича муайян тажрибалар шаклланган. Хусусан, буюртмачиларнинг хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, шартнома асосида аукцион, оммавий оферта, тўғридан-тўғри савдолар, ахборот-маслахат хизматлари кўрсатилмоқда.

Аукцион савдолари Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 380-моддасига асосан ташкил этилади, унда юридик ва жисмоний шахслар қатнашиши мумкин. Савдонинг ушбу тури очиқ ёки ёпиқ ҳолда ташкил этилади. Очиқ аукцион савдоларида барча шахслар, шу жумладан, чет эл фуқаролари ҳам қатанашиши мумкин. Ёпиқ аукцион савдоларда эса фақат таклиф этилган шахсларгина иштирок этади.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш йўли билан ташкил этиладиган савдоларда сотувчи ва сотиб олувчилар музокаралар олиб боради, унда тўлов шартлари, муддатлари, мулкни топшириш, қабул қилиш ва бошқа мулкий муносабатлар тўғридан-тўғри музокаралар орқали ҳал этилади. Ўтказиладиган савдоларда риэлторлик ташкилоти савдо ташкилотчиси сифатида фаолият олиб боради.

"Ko`chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти Андижон вилоят филиали томонидан ҳам аҳолига ахборот-маслахат хизматлари, уй-жой олди-сотдисини ташкил этиш орқали малакали риэлторлик хизматлари кўрсатилмоқда. Бу фуқаро ва тадбиркорларга қатор қулайликлар яратмоқда. Натижада 2016 йилда тадбиркорлар томонидан савдо ва маиший хизмат бинолари ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган кўчмас мулкарни сотиб олиш ҳажми кескин ортди. Жумладан,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги "Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва қурилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги" қарорига асосан вилоятимизда 200 га яқин ер майдонлари тадбиркорларга берилди.

Шунингдек, филиалимиз шаҳар ва туманлар суд ижрочилари бўлимлари томонидан ким ошди савдоларига қўйилаётган кўчмас мулклар, хўжалик судларининг ҳал қилув қарорлари билан    банкротлиги эътироф этилган корхона ва ташкилотларнинг кўчмас мулклари савдоларини ташкил этиш борасида ҳам белгиланган ишларни олиб бормоқда. Мутахассисларимиз томонидан ана шу йўналишда риэлторлик хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ барча ишлар сифатли ва юқори савияда ташкил этилаётганлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Мухтасар айтганда, филиалимиз ходимлари ўзларининг самарали фаолияти билан кўчмас мулк бозори ривожлантириш, риэлторлик хизмати сифатини янада юқори босқичга кўтариш учун бор имкониятларини ишга солади.

Воҳиджон МАТКАРИМОВ, 

 

       "Ko`chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали 1-тоифали менеджери.