+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Фев 2017

АНДИЖОНДА КИТОБЛАР САВДО ЯРМАРКАСИ БЎЛИБ ЎТДИ

(9- сон) китоб тарFиботи

Андижонда "Адабиётга эътибор - маънавиятга,    келажакка эътибор" шиори остида  китоблар савдо ярмаркаси тадбири бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 12 январдаги "Китоб маҳсулотлари чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида"ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуаси ҳамда "Ўздавкитобсавдотаъминот" масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ёшлар фаол иштирок этди.

Тадбир очилишига бағишланган маросимда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобга ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини юксалтириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги, хусусан, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармойиши мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлаётганлиги таъкидланди.

 - Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, аҳолининг китоб ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишини кучайтириш, китобхонлик даражаси ва маънавиятини юксалтиришдан иборат, - дейди "Китоб олами" маънавий-маърифий савдо мажмуаси директори Шуҳратбек Охунжонов. - Бу орқали юртдошларимизни эзгу ва хайрли ишларга сафарбар этиш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини янада юқори босқичга кўтариш кўзда тутилган.

Дарҳақиқат, китоб, илм, зиё  ҳамиша инсонни эзгуликка етаклайди. Шахс камолоти, унинг маънавиятининг юксалишида китобнинг ўрни ва ролини ҳеч қандай восита билан тенглаштириб бўлмайди. Шу маънода тадбир доирасида ташкил этилган китоб савдоси ярмаркаларида аҳоли, айниқса, ёшлар катта қизиқиш билан иштирок этди. Қолаверса, тадбир ташкилотчиларининг саъйи ҳаракати билан туман, шаҳар ҳокимликлари, халқ таълими, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш  бошқармалари тизимидаги муассасалар, олий ўқув юртлари, ҳарбий қисмлар ва    бошқа турли корхона ва ташкилотлар вакилларининг ярмаркага уюшган ҳолда келишлари таъминланди.

Китоб савдоси ярмаркасида аҳолига пойтахтимиздан олиб келинган бир минг нафардан зиёд муаллифларнинг деярли барча мавзуларни қамраб олган 70 минг нусхадан ортиқ китоблари тақдим этилди.

Ярмаркада савдолар нафақат нақд пул, балки пластик карта ҳамда пул ўтказиш йўли орқали амалга оширилаётганлиги харидорларга қулайлик яратди.

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" вилоят болалар ижодиёти марказида ташкил этилган китоб савдоси ярмаркаси аҳоли ўртасида китоб ва китобхонликни кенг тарғиб этиш, мутолаа маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ