+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

23 Фев 2017

"ИҚБОЛ" ГАЗЕТАСИ - ТАНЛОВ FОЛИБИ

(9- сон) танлов

Куни кеча Ўзбекистон миллий матбуот марказида Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган "Аёллар ва ёшлар манфаатини ифода этувчи ННТ фаолиятини ёритган энг яхши ОАВ ва журналист" танлови якунларига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур танловда вилоятимиз хотин-қизларининг кўзгусига айланган "Иқбол" газетаси таҳририяти   фахрли 3-ўринга сазовор бўлди. Ташкилотчилар томонидан газета саҳифаларида хотин-қизлар қўмиталари, бошланғич ташкилотлари, турли жабҳаларда меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз ҳаёти ва фаолияти, улар томонидан амалга оширилаётган ибратли ишлар кенг ёритиб борилаётганлиги алоҳида эътироф этилди.

Кўпсонли газета муштарийлари номидан таҳририят ижодий жамоасини қўлга киритган ютуғи билан муборакбод этамиз. Жамоанинг келгусидаги ижодий ишларида муваффақиятлар тилаймиз.

 

 

Маҳфузахон АЛИМОВА