+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

"Бобурга эҳтиром"

(8- сон)

Андижон шаҳридаги 41-умумий ўрта таълим мактабида "Бобурга эҳтиром" деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Улуғ шоир, шоҳ ва саркарда З. М. Бобур таваллуд санасига  бағишланиб ўқитувчи Умидахон Орифхўжаева ташаббуси билан ўтказилган тадбирда 4-синф ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди.

Тадбирда мактаб директори Хилола Саминова сўз олиб, барчани улуғ шоир таваллуди билан табриклади. Шундан сўнг ўқувчилар томонидан Мирзо Бобурнинг ҳаёти, ижоди ҳақида саҳна кўринишлари намойиш этилди, унинг ғазал ва рубойиларидан намуналар ўқилди. Тадбирда  Ҳ. Ибайдуллаев, Ф. Иброҳимжонов, Ф. Содиқов, М. Васиева, М. Ҳамрақулова, М. Восилова, М. Мамажонова, Г. Рустамова, Ж. Набижонов сингари ўқувчилар фаол қатнашдилар.

Ўтказилган тадбир ўқувчиларга улкан маънавий озуқа берди.

 

 

Муштарий КАТТАБЕКОВА