+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

"Бобур - қомусий олим"

(8- сон)

Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежида "Бобур - қомусий олим" деб номланган адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Жорий йил вилоятимизда З.М. Бобур йили деб эълон қилинганлиги ҳамда улуғ шоир таваллудининг 534 йилиги муносабати билан ўтказилган тадбирда коллеж ўқувчи ва ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирни коллеж директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари М. Қосимова очиб, барчани адабиёт байрами билан табриклади.

Шундан сўнг бўлим бошлиғи М. Солиеванинг Бобур ҳаёти ва ижоди ҳақида маърузаси тингланди, иқтидорли ўқувчилар томонидан саҳна кўринишлари намойиш этилди, улуғ шоир ғазал ва рубойиларидан намуналар ўқилди.

Қомусий олим З.М. Бобур китоблари, унинг ҳаёти ва ижоди акс этган расмлар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди.  Тадбир ўқувчиларнинг буюк сиймо З.М.Бобур ҳақидаги билимларини бойитишга хизмат қилди.

М. Шербоев,

 

«Камолот» ЁИҲ  бошланғич ташкилоти раиси.