+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

МУҲИМ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

(8- сон) видеомулоқот

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш борасидаги ишларни ташкил этишда жамоат ташкилотлари, жумладан, хотин-қизлар қўмиталари олдида турган муҳим масалаларга бағишланган видеконференция ташкил этилди.

Тадбирда вилоят, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари раислари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари, халқ талими тизими мутасаддилари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова раҳбарлигида вилоятимиз вакиллари Андижон давлат университети мажлислар залидан кузатиб бордилар.

Видеомулоқотни олиб борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида жамоат ташкилотлари, хусусан, хотин-қизлар қўмиталари олдида турган муҳим вазифалар, уларнинг ижросини таъминлаш хусусида гапирди. Бу борадаги ишларни аниқ ва тизимли ташкил этиш, давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг жамоат ташкилотлари  билан ҳамкорлигини кучайтириш мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда  муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Шунингдек, видеомулоқотда оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича тузилган республика ишчи гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш, туман ва шаҳар хотин-қизлар қўмиталари бошланғич ташкилотларининг фаолиятини Устав бўйича намунали ташкил этиш, қўмитанинг жорий йил биринчи ярим йиллигига мўлжалланган иш режаси ҳамда Зулфия номидаги давлат мукофоти танловига номзодлар саралаш ҳудудий комиссиялари фаолиятини янада яхшилаш масалалари ҳам атрофлича муҳокама этилди. Бу борадаги ишларни самарали ташкил этиш, янада юқори босқичга кўтариш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Мулоқот давомида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоблар қайтарилди, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таклиф ва тавсиялар берилди.

 

Мадина КОМИЛЖОНОВА