+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

16 Фев 2017

Улуғ шоирга эҳтиром

(8- сон)

Улуғ шоирга эҳтиром

Андижонда ўзбек мумтоз адабиётининг забардаст вакили, давлат арбоби, моҳир саркарда, олим ва шоир Заҳриддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йилиги муносабати билан адабий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда, юртимизда ва ҳорижда фаолият олиб бораётган бобуршунос олимлар, кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этди.

 Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова очиб, барчани адабиёт байрами билан  муборакбод этди. Мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг бой маданий мероси, айниқса, буюк бобокалонларимиз  Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва   бошқа кўплаб алломалар томонидан яратилган нодир, бебаҳо илмий асарларнинг жаҳон тараққиёти, илм-фани ривожидаги аҳамияти, илмий салоҳияти, инсоният тафаккурининг, халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятининг юксалтиришдаги ўрни ва роли ниҳоятда муҳим эканлигини таъкидлади.

Тадбирда сўз олганлар Бобур ҳаёти ва ижодининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида гапирди, ёш ижодкорлар томонидан Бобур ғазалларидан намуналар ўқилди. Якунда тадбир иштирокчилари Бобур ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Шундан сўнг тадбир Боғи Бобурдаги "Бобур ва жаҳон маданияти"  музейида Бобур ва бобурийлар ижодини ўрганиш ва тарғиб этиш масалаларига бағишланган илмий анжуман доирасида давом этди.

Анжуманда Бобур номли халқаро жамоат фонди томонидан Бобур ва бобурийлар ҳаёти, ижодий меросини ўрганиш, тарғиб этиш, шунингдек, "Бобур библографияси"нинг тўлдирилган иккинчи нашрини  чоп этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида таниқли олим ва ижодкорларнинг маърузалари тингланди.  

- Бобур Мирзо ижоди инсонни комилликка чорловчи улкан маънавий мерос, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси Муҳаммад Али. -  Айниқса, адабиёт, тарих, тилшунослик, ҳуқуқшунослик, мусиқа ва географияга оид асарлари бизга тарихимиз ҳақида жуда кўп маълумотлар бериш билан бирга, ўша давр ёзма манбааларини ўрганишимизда муҳим таянч бўлиб хизмат қилади. Бобур лирикаси эса ўзбек мумтоз адабиётининг энг гўзал саҳифаларидан биридир.

Мазкур анжуман Бобур шахси, ҳаёти ва ижодининг кенг тарғиб этиш, ижодий меросини ўрганиш борасидаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилди.

 

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ