+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Янв 2017

НАЗМ ГУЛИСТОНИ

(5- сон) Адабий-маърифий тадбир

Избоскан туманидаги 6-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида "Назм гулистони" деб номланган шеърият кечаси ҳамда тумандаги 34-умумтаълим мактаби ўқувчиси Мадинабону Хабибуллаеванинг "Вақт қадри" номли илк китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Иштирокчилар дастлаб тадбир доирасида "Баркамол авлодни тарбиялашда мактаб кутубхонасининг ўрни" мавзусида ташкил этилган китоблар кўргазмаси билан танишдилар.

Шундан сўнг, таниқли ижодкорлар Қамчибек Кенжа, Абдулла Комил сўз олиб, инсон маънавиятини юксалтиришда китобнинг ўрни ва роли, китоб мутоласи, ёшларнинг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирдилар. 

Шоҳ ва улуғ  шоир З. М. Бобур ижодига бағишланган адабий компазиция ҳамда унинг ғазалларидан ўқилган намуналар  барчага хуш кайфият улашди.

Тадбирда Мамлакатимиз биринчи Президенти Ислом Каримов хотираси ёдга олинди. У киши раҳнамолигида ёшларга, айниқса, ёш ижодкорларга яратиб берилган кенг имкониятлар ҳақида сўз юритилди. Юртбошимиз хотирасига бағишлаб ўқилган  шеърлар эса иштирокчилар қалбини тўлқинлантирди. 

Ижодкор ўқитувчи ва ўқувчилар ўзларининг ижод намуналаридан ўқиб бердилар. Она Ватан, юртга муҳаббат, ижод ва истиқлолни тараннум этувчи куй ва қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди. 

Тадбирда ёш ижодкор Мадинабону Хабибуллаеванинг "Вақт қадри" деб номланган илк китоби тақдимотида эса бир гуруҳ ўқитувчи ва ижодкорлар китоб ҳақида ўзларининг фикр ва мулоҳазаларини айтдилар. Жумладан, тўпламга киритилган шеърлардаги содда, самимий ва болаларча туйғулар ўзига хос сатрларда тараннум этилганлиги алоҳида эътироф этилди. Ёш ижодкорга ижодий парвозлар тиланди.

Ёш, ҳаваскор  шоира  ўзининг янги шеърларидан намуналар ўқиди.

Ушбу тадбир ёшлар маънавиятини ошириш, уларнинг китобга, адабиётга бўлган қизиқиш, меҳр ва муҳаббатини оширишга хизмат қилди.

Феруза Хожиматоважамоатчи мухбир.