+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

26 Янв 2017

ҚАРОР ИЖРОСИНИ ТАЪМИНЛАШ - МУҲИМ МАСАЛА

(5- сон)

Вилоят ҳокимлигида "Соғлом она ва бола йили"да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада   мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова олиб борди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмалари мутахассислари ҳамда мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирок этган мазкур тадбирда мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда аҳоли соғлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, турли хасталикларни эрта аниқлаш, самарали даволаш борасидаги ишлар кўлами ва сифати йилдан-йилга юксалиб бораётганлиги таъкидланиб, юқоридаги қарор ижросини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди.

Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г. Абдуллаева вилоятимиз тиббиёт ходимлари томонидан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, хусусан, қарор ижросини таъминлаш борасидаги муҳим вазифалар хусусида гапирди.

Йиғилишда мазкур йўналишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш, амалга оширилаётган ишлар сифати ва самарадорлигини, тиббиёт ходимларининг касбий билим ва малакасини ошириш, мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан тегишли топшириқлар, таклиф ва тавсиялар берилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

 

Мадина КОМИЛЖОНОВА.