+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2025

ҲАРБИЙЛАР "ФОЗИЛМОН ОТА" ЗИЁРАТГОҲИДА

Саёҳат

Ўзбекистон Республикаси ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Қўрғонтепа туманида жойлашган ҳарбий қисмда аскар ва зобитларнинг турли мозийгоҳ ҳамда зиёратгоҳларга саёҳатлари тез-тез уюштириб турилади. Яқинда ҳарбий қисм раҳбарияти ташаббуси билан ҳарбий хизматчилар Хонобод шаҳридаги "Фозилмон ота" зиёратгоҳида бўлишди. 

Ушбу тарихий масканнинг ўзига хос жиҳати унинг ҳудудида шифобахш булоқнинг борлигидир. Ривоятларга кўра, XIII асрда яшаб ўтган уламо,    пайғамбаримиз авлодларидан Сайид Фозилмон Деҳлавий хазратлари Аллоҳнинг иродаси ила муқаддас булоқ бўйини ўзига макон қилган. Инсонларни дину диёнатга, ҳақиқатга, маърифатга чорлаган. Ўз кароматлари билан эл орасида авлиёлик  мақомини олган. У зот вафот этгач, шу жойга дафн қилинади.

XVI аср охирида келган кучли сел натижасида Фозилмон ота мақбараси лойқа остида қолади. 1805 йилда уламо Холмуҳаммад Эшон ибн Хувайдо томонидан қабр ўрни аниқланиб, мақбара қайта тикланган.

Аскарлар бу ерда яхши ҳордиқ чиқариш билан бирга маънавий озуқа олдилар, зиёратгоҳ, юртимиз тарихига оид кўп маълумотларга эга бўлдилар.

Саёҳат аскарларда катта таассурот қолдириш билан бирга, қалбларида тарихга, муқаддас қадамжоларга ҳурмат, Ватанга садоқат туйғуларини янада мустаҳкамлади.

 

 Талъатбек ЎЛМАСОВ,

ҳарбий хизматчи.