+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

09 Авг 2025

“КОРРУПЦИЯСИЗ ЖАМИЯТ – ТАРАҚҚИЁТ КАФОЛАТИ”

ТаҚдимот

 

 Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида “Адолат мезони” газетаси таҳририяти томонидан “Коррупциясиз жамият – тараққиёт кафолати” деб номланган лойиҳа тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган грант танловида ғолиб деб топилган мазкур лойиҳа ҳақида маълумотлар берилди.

Дастлаб тадбирда “Адолат мезони” газетаси муҳаррири Махпурахон Ортикова сўз олиб, фонд томонидан молиялаштирилган “Коррупциясиз жамият – тараққиёт кафолати” номли лойиҳанинг мақсади, мазмуни ҳақида кенг маълумотлар берди. Хусусан, лойиҳа давомида амалга ошириладиган ишлар, ўтказиладиган танловлар, коррупция иллатига қарши курашиш тарғиботи юзасидан фикрлар билдирди.

Иштирокчилар лойиҳанинг аҳамияти, уни самарали амалга ошириш, шунингдек, лойиҳа вилоятда коррупцияга қарши курашиш борасидаги тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилишлиги хусусида ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ