+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2017

АҲОЛИНИНГ ТИББИЙ САВОДХОНЛИГИ ЮКСАЛМОҚДА

(3- сон)

Хонобод шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан шаҳар тиббиёт бирлашмасида  "Аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишдаги муҳим вазифалар" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Шаҳар тиббиёт бирлашмаси, маънавият тарғибот маркази шаҳар бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур тадбирда шифокорлар, патронаж ҳамширалари, маҳаллаларда фаолият юритаётган "Саломатлик" ишчи гуруҳлари аъзолари иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг жорий йил 5 январь куни соғлиқни сақлаш соҳасининг вакиллари билан ўтказган мулоқотида айтилган фикрларидан келиб чиқадиган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш, оилаларда, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш хусусида фикр алмашдилар.

Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Хошимова, тиббиёт бирлашмаси раҳбари F. Юсупов, маънавият-тарғибот маркази шаҳар бўлими раҳбари Т. Муродова ва бошқалар мазкур йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, сифат жиҳатдан янада юқори босқичга кўтариш, маҳалла фаоллари ҳамда патронаж ҳамширалари ҳамкорлигини мустаҳкамлаш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдириб, зарур таклиф ва тавсиялар бердилар.

 Шунингдек, тадбирда фертиль ёшидаги аёллар, ҳомиладорлар, болалар, ёлғиз кексалар, ногиронлар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож беморлар     соғлигини муҳофаза қилиш, умуман, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, айниқса, меҳнат жамоалари, маҳалла ва таълим муассасаларида аҳолининг тиббий саводхонлигини оширишга қаратилган тарғибот ишларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Маъмурахон ЮСУПОВА,

 

Хонобод шаҳар тиббиёт бирлашмаси хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.