+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2025

БИТИРУВЧИЛАРГА ДИПЛОМЛАР ТОПШИРИЛДИ

Андижон шаҳридаги медиатаълим техникумида "Хизматингга тайёрмиз - жонажон Ватан!" шиори остида битирувчиларга диплом топширишга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Битирувчилар ҳаётига унутилмас бўлиб муҳрланган ушбу тадбирда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Музаффар Мадазимов, таълим муассасалари раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, битирувчилар, уларнинг ота-оналари, техникум жамоаси иштирок этди.

Тадбирда бугунги кунда Андижон медиатаълим техникумида замонавий таълим талабларига мос ҳолда бешта ихтисослик йўналиш: мактабгача таълим, спорт фаолияти, мусиқа назарияси, кутубхонашунослик ҳамда компьютер-инжиниринги    бўйича малакали кадрлар тайёрланаётганлиги таъкидланди. Жорий ўқув йилида кундузги таълим шаклида таҳсил олган 72 нафар ўқувчи техникумни муваффақиятли тамомлади.

Таълим жараёнида амалиётга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги натижасида бу йилги битирувчиларнинг 73 фоизи ўз иш ўрнига эга бўлиб, эгаллаган мутахассисликлари бўйича ишга жойлашиб, меҳнат фаолиятини бошлаб юборишди. Шунингдек, 24 нафар битирувчи ўз йўналиши бўйича белгиланган имтиёз асосида олий таълим муассасаларида 2-босқичдан ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўлди.

- Бугунги тадбир фақатгина диплом топшириш маросими эмас, балки Ватан равнақига хизмат қилишга тайёр ёш мутахассисларнинг катта ҳаётга кузатув, - деди техникум маънавий-маърифий ишлар буйича директор ўринбосари Нигора Акбарова. - Биз битирувчиларимиз билан фахрланамиз ва уларга катта ишонч билдирамиз.

Тадбирда сўз олган Музаффар Мадазимов техникумда дуал таълим тизими ва ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишларни юқори баҳолади, узоқ йиллардан бери техникум билан ҳамкорлик қилиб келаётган қатор ташкилотлар вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалар топширди. Таъкидлаш керакки, техникум жамоаси вилоят маданият, спорт бошқармалари, "Andijon yoshlar texnoparki" давлат муассасаси, Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази, вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси, Андижон шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

 Шунингдек, тадбирда йил давомида ўз соҳасида юқори натижаларга эришган, фаолиятини намунали олиб борган бир гуруҳ устоз ва ходимлар ҳам    тақдирланди.

Тадбирда "Мусиқа назарияси" йўналишида таҳсил олаётган ўқувчилар томонидан бадиий дастур намойиш этилди. Ижро этилган куй, қўшиқ ва рақслар  иштирокчиларга хуш ва байрамона кайфият улашди.

Зуҳриддин УМРЗОҚОВ