+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2017

ОНЛАЙН МУЛОҚОТ

(3- сон)

Вилоят қўғирчоқ театрида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Андижон ва  Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ҳамда хотин-қизлар қўмиталари ҳамкорлигида Андижон ва Самарқанд вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, уларнинг оналари иштирокида онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

Фарзандлари Самарқанд вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган оналар, Андижонда  йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий аскарлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирок этан мазкур тадбир оналарининг аскар фарзандлари билан бевосита мулоқот қилишларига имконият яратиб берди.

Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида суҳбатлашдилар, дил сўзларини, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Видеомулоқотда ўғлим Иззатбекни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим, - дейди Андижон шаҳридаги Ўзбекистон маҳалласида яшовчи Вазирахон Fозиева. - Ўғлим Андижон олимпиа захиралари коллежини тамомлаган. Спортнинг ўқ отиш тури билан шуғулланади, спорт усталигига номзод. Ўзбекистон чемпионати ва бошқа қатор турнирларда ғолиб, совриндор бўлган. Унинг нияти ҳарбий хизматни аъло даражада адо этиб, юртга муносиб хизмат қилиш ва  эришган ютуқлари билан халқаро спорт майдонларида Ватанимиз шуҳратини янада юқори  босқичга кўтариш. Ватан корига камарбаста фарзанд тарбиялаганимдан қалбим қувончга тўлди.

Мен мана шундай мулоқотни ташкил этишга, фарзандларимиз билан дийдорлашишга имкон яратиб берган тадбир ташкилотчиларига барча андижонлик аскарлар оналари номидан  миннатдорчилик билдираман.

Тадбирда ҳарбийлар ва уларнинг оналарига юксак эҳтиром кўрсатилиб, концерт дастури намойиш этилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

 

Суратда: тадбирдан лавҳа