+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Янв 2017

АСКАР ОНАЛАРИ ШАРАФЛАНДИ

(3- сон)

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан вилоят қўғирчоқ театрида вилоят ҳокимлиги, маданият ва спорт ишлари ҳамда мудофаа ишлари бошқармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамкорлигида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ватан ҳимоячилари куни олдидан ташкил этилган ушбу тадбирда республикамизнинг турли ҳудудларида йигитлик бурчини ўтаётган андижонлик аскарларнинг оналари, Андижон ҳарбий горнизони аскар ва зобитлари, кенг жамоатчилик вакиллари ва ёшлар иштирок этди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ҳарбий хизматчилар ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган аскарларга яратиб берилаётган қулайлик, кенг имкониятлар хусусида гапирдилар.

Қизиқарли ўтган тадбир оналар ва аскарлар учун ҳаётларидаги унутилмас онлардан бири бўлиб қолди. Тадбирда аскар оналарига эсдалик совғалари топширилди.

- Ўғлим Мирзоҳид Саиджонов ҳозирда Навоий вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтамоқда, - дейди тадбир иштирокчиси, Асака туманидаги Мустаҳкам маҳалласида яшовчи Умидахон Қурбонова. - Биз аскар оналарига кўрсатилаётган бугунгидай эҳтиромдан бошимиз кўкка етди. Юрт аёлларини, оналарини, Ватан ҳимоячиларини эъзозлаган озод ва обод Ватанимиз ҳамиша тинч бўлсин.

Вилоят маданият ва спорт ишлари тасарруфидаги бадиий жамоалар, хонанда ва раққосалар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар тадбир иштирокчиларига кўтаринкилик, хуш кайфият улашди.

 

Ўтказилган тадбир иштирокчилар, айниқса, ёшлар қалбида она Ватанга муҳаббат, миллий армиямиз ва ҳарбий хизматчиларга бўлган ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлади.