+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

"ЮРАГИМГА КИРИБ КЕЛГАН БАҲОРИМ"

Адабий тадбир

    "Ўзбекистон - китобхонлар юрти" шиори остида ўтказилаётган V республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида вилоятимизда қатор маънавий-маърифий, адабий тадбирлар, ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

З.М.Бобур номли вилоят Ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон халқ шоири, элимизнинг суюкли ижодкори Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижодига бағишланиб ташкил этилган "Юрагимга кириб келган баҳорим" мавзусидаги хотира кечаси ана шундай тадбирлардан бири бўлди.

Ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, ижодкор ёшлар, китобхонлар, Андижон шаҳридаги Президент, ижод ва умумтаълим мактаблари ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этган тадбирда сўз олган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бошлиғи Зоҳиджон Тожибоев, вилоят Ахборот кутубхона маркази раҳбари Гулнорахон Исмоилова ва бошқалар иштирокчиларни китобхонлик байрами билан табриклади. Китобнинг инсон камолоти, жамият ривожидаги ўрни ва роли муҳим эканлигини таъкидлаб, ёшларни кўп китоб ўқишга чақирди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Восит Аҳмад, Нажмиддин Икромий, Орифжон Мелиев марҳум шоир Муҳаммад Юсуфнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида гапирдилар.

-      Муҳаммад Юсуф Аллоҳ берган иқтидор ва истеъдод соҳиби эди, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Восит Аҳмад. - Кўриниши, қалби, юриш-туриши ўзидай содда шоирнинг қалби болалигидан адабиётга, шеъриятга ошуфта эди. Ана шу ошуфталик йиллар давомида ўсди, сайқалланди ва йиллар ўтиб, уни халқнинг суюкли шоирига айлантирди.

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Муҳаммад Юсуф ўзбек шеъриятига халқона наволар оҳангини олиб кира олган, камтар, ҳокисор ижодкор эди. Унинг кўринишидан оддий туйилган шеърларида аслида уйғоқ ва безовта туйғулар яширинган. Шу боис, шоир шеърларини бефарқ ўқиб   бўлмайди.

 Эл-юрт ҳурматини қозонган Муҳаммад Юсуф бетакрор шеърлари билан одамларнинг дардини, қалбидаги қувонч ва қайғуларини, она юртга муҳаббат ва садоқат туйғуларини содда ва гўзал мисралар орқали тараннум этган ўзига хос ижодкор эди.

Тадбирда ёш ижодкорлар, ўқувчилар шоирнинг ҳамда унга атаб ўзлари ёзган шеърлардан намуналар ўқишди. Санъаткорлар томонидан шоир шеърлари билан айтиладиган қўшиқлар ижро этилди.

Комилахон ТУРСУНОВА,

жамоатчи мухбир.