+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Апр 2025

«КИТОБХОНЛИК ҲАФТАЛИГИ» ЮҚОРИ КЎТАРИНКИЛИКДА ЎТМОҚДА

тадбир

   Вилоятимизда "Ўзбекистон - китобхонлар юрти" шиори остида V республика "Китобхонлик ҳафталиги" тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Ёзувчи ва шоирлар, ёш ижодкорлар, китобхонлар иштирокида З. М. Бобур номли вилоят Ахборот кутубхона марказида ҳафталик очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда юртдошларимиз, айниқса, ёшларнинг маънавиятини, дунёқарашини юксалтириш, тарихимиз, миллий қадриятларимизни улуғлаш, аҳолининг китобхонлик даражаси ва маданиятини ошириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги, хусусан, "Китобхонлик ҳафталиги" мазкур йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилаётганлигини таъкидлашди.

  Ҳафталик доирасида вилоят Ахборот кутубхона марказида ўтказилган илк тадбирлар - китоблар ярмаркаси ҳамда шоир ва ёзувчиларнинг китобхонлар билан учрашуви иштирокчиларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Учрашувда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Восит Аҳмад, Фарид Усмон, Ориф Мелиев, Нажмиддин Икромий ўзларининг ижоди, янги китоблари, шунингдек, китобнинг жамиятдаги, инсон ҳаётидаги ўрни ва роли, китобхонликни тарғиб этиш ҳақида гапирди.

- Инсон учун китобдан яқин дўст йўқ, - дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Фарид Усмон. - +олаверса, мунтазам китоб ўқийдиган инсон билимли, одоб-ахлоқли, юксак маънавиятли шахс сифатида жамиятда албатта, ўз ўрнини  топади. 

Ёзувчилар китобхонларни қизиқтирган саволларга жавоблар қайтаришди.

 "Китобхонлик ҳафталиги" доирасида вилоятдаги таълим муассасалари, меҳнат жамоалари, ҳарбий қисмларда "Китобдан яхши дўст бўлмас", "Манзилимиз - маънавият бекати", "Хонадонга бебаҳо ҳадя", "Кутубхона - иккинчи оилам", "Андижонлик ижодкорлар билан", "Муҳаммад Юсуф - Ватан куйчиси", "Тафаккур хазинаси" каби мавзуларда, шунингдек, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ойбек таваллудининг 120 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий, адабий тадбирлар, мушоиралар ўтказилади.

Ҳафталик аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонлик, мутолаа маданиятини юксалтиришга, уларнинг китобга, адабиётга бўлган муҳаббатини янада оширишга хизмат қилади.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ