+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

11 Янв 2025

Аскарлар ўқувчи ёшлар билан беллашИШди

Спорт

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисм зобит ва аскарлари томонидан ҳудуддаги маҳалла, умумтаълим мактаблари билан ҳамкорликда ёшларни юртга садоқат, ҳарбий бурчга ҳурмат ҳамда ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 

Ватанпарварлик ойлиги, қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Қуролли  Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги муносабати билан ҳарбий қисм раҳбарияти, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида тумандаги қатор мактаблар ўқувчилари ҳамда ҳарбий хизматчилар жамоалари ўртасида ўтказилган мини футбол мусобақаси ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.

Мини футбол мусобақасида 10- синф ўқувчиларидан тузилган "Ватанпарвар", "Лочинлар" ҳамда ҳарбий қисм аскарларининг "Сарҳад қўриқчилари" жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб боришди.

- Халқ ва армия бирлигини мустаҳкамлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳарбий касбга бўлган қизиқишларини оширишда турли тадбир ва спорт мусобақаларини ўтказиш яхши самара бермоқда, - дейди ҳарбий қисм зобити, катта лейтенант Бобуржон Олтибоев. - Хусусан, ўқувчиларнинг қишки таътилини мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш мақсадида Ватан ҳимоячилари куни олдидан ўтказилган футбол мусобақаси  ёшларда унутилмас таассуротлар қолдирди.

Муросасиз баҳслар асосида ўтган мусобақанинг якуний натижаларига кўра, тумандаги 68- ихтисослашган давлат умумтаълим мактабининг жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. Ҳарбийлар жамоаси иккинчи , 55- ИДУМ жамоасига учинчи ўрин насиб этди.

Fолиб ва иштирокчи жамоалар ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бобуржон ОЛТИБОЕВ,

катта лейтенант.