+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

11 Янв 2025

Оналар аскар ўғиллари билан дийдорлашИШди

ВидеомулоҚот

Андижон давлат педагогика институтида Ватан ҳимоячилари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги олдидан "Аскар оналарини шарафлаймиз" шиори остида видеомулоқот бўлиб ўтди.

Андижон, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Ёшлар иттифоқи Андижон вилояти кенгаши ҳамда Чегара қўшинлари ҳарбий қисмлари ҳамкорлигида Андижон ва Тошкент вилоятларида ўз йигитлик бурчини ўтаётган аскарлар, ота-оналари иштирокида ўтказилган видеомулоқот уларнинг ҳаётларидаги унутилмас воқеалардан бирига айланди.

Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси билан бошланган тадбир  очилишида сўз олган Чегара қўшинлари ҳарбий қисм командири ўринбосари, подполковник Ашурали Акбалаев ва бошқалар барчани яқинлашиб келаётган Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этиб, она Ватан ҳимояси муқаддас бурч эканлиги, мамлакатимизда мустақил тараққиёт йилларида Ўзбекистон мудофаа қудратини юксалтириш, ҳарбийларнинг хизматни аъло даражада адо этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидлади.

Фарзандлари Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ота-оналарга ҳамда Андижонда йигитлик бурчини ўтаётган ҳарбий аскарларга  ота-оналари билан мулоқот қилиш, дийдорлашиш имконини берган тадбир ҳаёжонли лаҳзаларга бой бўлди.  

- Ушбу видеомулоқот ҳақиқатдан ҳам аскарлар ва уларнинг ота-оналарига чексиз қувонч, ўзгача сурур бағишлади, - дейди Чегара қўшинлари ҳарбий қисм зобити, подполковник Ашурали Акбалаев. - Тошкент вилоятида ўз йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди билан бевосита мулоқот андижонлик ота-оналарнинг кўнглига хотиржамлик, ёруғлик бахш этди.

Мулоқот жараёнида оналар ўз фарзандларининг ҳарбий хизматдаги ҳаёти, уларга яратиб берилган шароитлар ҳақида фарзандлари билан бевосита суҳбатлашди, дил сўзлари, байрам тилакларини изҳор этдилар.

- Ўғлим Раҳматулло болалигидан ҳарбий бўлишни жуда-жуда истар эди, - дейди Шаҳрихон туманидаги Ёшлар маҳалласида яшовчи Муножатхон Рустамова. - Ниятлари амалга ошиб аскар бўлди. Тошкент вилоятида туриб видеомулоқотда қатнашган ўғлимни ҳарбий либосда кўриб, беихтиёр тўлқинланиб кетдим. Фарзандим Ватан ҳимоячиси эканлигидан қалбим қувончга тўлди.

Жамолиддин Мирзааҳмедов Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманидан Андижонга келиб, чегара қўшинлари ҳарбий қисмида йигитлик бурчини ўтамоқда. У ота-онаси билан видеосуҳбатда хизматни аъло даражада якунлаб, ёнларига ёруғ юз билан боришга, келажакда юртига фидойи, ота-онасига раҳматлар келтирадиган муносиб фарзанд бўлишга ваъда берди.  

- Тўнғич фарзандим Аброрбек ҳарбий хизматга кетгунга қадар "Ватанпарвар" ташкилотида от спорти билан шуғулланган, - дейди онаси Дилнозахон Қўчқорова. - Бугун у юртимиз сарҳадларини қўриқлаётган, Ватан ҳимоячиси эканлигидан чексиз қувонаман, фахрланаман. Барча оналарга фарзандлари камолидан, уларнинг ютуқларидан ҳамиша қувониб, фахрланиб яшашлик бахтини тилайман.  

Шундан сўнг Жалақудуқ тумани Аҳилқўрғон маҳалласида яшовчи Бахтиёржон ва Раҳимахон Турсуновлар Тошкент вилоятида йигитлик бурчини ўтаётган фарзанди Беҳрузбек билан мулоқотда бўлишди.

 

Жоним дада, меҳрибон дада,

Камтар, сўзи ҳикматим, дада,

Қайда бўлмай сизга талпиниб,

Сизни яхши кўраман, дада.

Ушбу сатрлар билан бошланган ҳарбий хизматчи Беҳрузбек Турсунов ижросидаги қўшиқ видеомулоқотда иштирок этаётган барча ота-оналар қалбини тўлқинлантирди, оналар кўзларига қувонч ёшларини олди.

Юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида тинч-осойишта ҳаётга шукроналик, ҳарбий бурчга ҳурмат ва садоқат, шунингдек, Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган ушбу тадбирда ҳарбийлар ва уларнинг ота-оналарига эҳтиром кўрсатилди, ташаккурнома ва совға-саломлар улашилди.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ