+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

06 Янв 2017

"САХОВАТ УЙИ"ДА ЯНГИ ЙИЛ ШОДИЁНАСИ

(2- сон)

Андижон шаҳридаги Саховат уйида янги йил байрами тадбири кўтаринки рухда бўлиб ўтди.

Шу куни бу ерда яшаётган онахон ва отахонлар кўнглини шод этиш учун кўплаб ташкилот ва муассасалардан меҳмонлар ташриф буюрди. Хусусан, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари М. Отахожиев, "Сахоат уйи" директори О. Исмоилов янги йил байрами билан барчани муборакбод этиб, совға-саломлар улашди. Шунингдек,  "Антекс-элит" масъулияти чекланган жамият вакиллари  П. Исоқов, Д. Алимовалар ҳам ўзларининг байрам совғалари билан саховат уйи аҳлини хушнуд этдилар.

Тадбирда "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси вилоят бўлими раҳбари Г. Сотволдиева етакчилигидаги бир гуруҳ санъаткорлар байрам дастурини намойиш этдилар.

Қорбобо, Қорқиз ва турли эртак қаҳрамонлари  иштирокидаги байрам дастури барчага хуш кайфият улашди.

Тадбир якунида "Саховат уйи"да самарали меҳнат қилаётган бир гуруҳ ходимлар фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди, уларга маъмуриятнинг эсдалик совғалари топширилди.

 

 

Ойдин МАМАДАЛИЕВА.