+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

14 Дек 2023

Иқтидор соҳибалари сараланди

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар саралаш танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимизда иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, ўз иқтидор ва салоҳиятини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, Зулфия номидаги Давлат мукофоти танлови ҳам 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган кўплаб иқтидор соҳибаларини юзага чиқармоқда.

Жорий йилда вилоятда мазкур танлов номзодларини саралаш бўйича туман ва шаҳар босқичларида 450 нафардан зиёд иқтидорли қизлар қатнашган бўлса, вилоят босқичида адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт ва жамоатчилик фаолияти йўналишлари бўйича 113 нафар иқтидор соҳибаси ўз имкониятини синовдан ўтказди.

- Зулфияхоним издошлари қаторидан жой олиш юртимиздаги ҳар бир қизнинг орзуси, ҳар бир қиз ўз ютуқлари билан ана шу номга сазовор бўлиш учун ҳаракат қилади, - дейди танловнинг жамоатчилик йўналиши иштирокчиси Насибахон Ибрагимова. - Танловда бир неча йилдан буён иштирок этаман. Имкониятларимни яна бир бор синовдан ўтказдим. Иқтидорли қизлар кўп, лекин ижоди, фаолияти энг муносиб бўлган иштирокчиларгина  танловнинг кейинги босқичига йўлланма олади.

Якуний натижаларга кўра, йўналишлар бўйича энг яхши кўрсаткичларга эришган иқтидорли қизлар танловнинг мамлакат саралаш босқичида қатнашиш учун тавсия этилди.

Танлов доирасида иқтидорли қизлар томонидан тайёрланган  ҳунармандчилик маҳсулотлари, амалий ва тасвирий санъат намуналари кўргазмалари ташкил этилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ