+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Нояб 2023

Ўқувчи қизлар оналарига эҳтиром кўрсатилди

Она ҳамма учун энг қадрли зот. Лекин ҳамма аёллар ҳам яхши она деган номга лойиқ бўлавермайди. Фарзандини тўғри тарбиялаган, билимли, одоб-ахлоқли қилиб ўстирган, ота-онага ҳамиша раҳмат олиб берадиган фарзандни вояга етказган аёлларгина яхши она ҳисобланади. Чунки бола тарбиясида онанинг ўрни ва роли жуда каттадир.

18 ноябрь - Ўзбекистон Республикаси Байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Жалақудуқ туманидаги 32-умумтаълим мактабида ўтказилган тадбирда ана шундай аёлларга эҳтиром кўрсатилди.

Байрам тадбирига мактабда таълим олаётган энг фаол,   ораста, билимли, тарбияси ибратли, оқила ўқувчи қизларнинг оналари таклиф қилинди. +изларини намунали қилиб тарбиялаётган муҳтарама оналарга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди, уларга мактаб маъмуриятининг "Ташаккурнома"лари топширилди.

-      Тадбир давомида намунали фанлар олимпиадаси, турли танловлар  ғолиби бўлган ўқувчи қизларнинг тақдирланганидан, эътибордан ҳам ўқувчилар, ҳам оналар беҳад хурсанд бўлдилар,- дейди тадбир иштирокчиси Маҳбуба Маматқулова.

Ўзига хос байрам тадбири нафақат ўқувчи қизлар, балки уларнинг оналари қалбида ҳам унутилмас таассуротлар қолдирди.

 

 Дилбарой ТУРСУНОВА,

мазкур  мактабнинг 9-синф ўқувчиси.