+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

24 Нояб 2023

ЁЗУВЧИ ҲАБИБ СИДДИҚ ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ижодий учрашув

Андижон давлат чет тиллар институти ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан таниқли ёзувчи, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Шуҳрат" медали совриндори Ҳабиб Сиддиқнинг талабалар билан ижодий учрашуви ўтказилди.

Ёзувчи ўзининг "Кар қулоққа танбур", "Ким ошди савдоси", "Чироғи ёниқ хонадон", "Нимкоса", "Тўқайга ўт тушса" каби кўплаб китоблари билан китобхонларга яхши таниш. Бундан ташқари, у қатор машхур ёзувчиларнинг хажвий асарларини рус тилидан ўзбек тилига мохирлик билан таржима қилган.

Учрашувда дастлаб ёзувчи Ҳабиб Сиддиқнинг хажвий асари асосида суратга олинган видеолавҳа намойиш этилди.

Шундан сўнг институт АРМ раҳбари Наргизахон Рустамова тадбирни очиб берди. Учрашувда сўз олган ёзувчи Ҳабиб Сиддиқ талабаларга ўзининг ҳаёти, педагогик фаолияти, ижоди, асарлари ҳақида гапирди. Талабаларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.

Учрашув якунида ёзувчи ўз китобларидан институт кутубхонасига    совға қилди.

 

Барчиной Аҳмадалиева,

АРМ ходими.