+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

28 Окт 2023

Тил - миллат кўзгуси

Булоқбоши туманидаги 55- ИДУМда ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганига 34 йил тўлиши муносабати билан   "Тил - миллат кўзгуси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси ДХХ чегара қўшинларига қарашли Булоқбоши туманидаги ҳарбий қисм масъуллари ташаббуси билан ташкил этилган байрам тадбирида ҳарбий хизматчилар, мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.

Тадбир очилишида сўз олган мактаб директори Иродахон Абдуллаева, ҳарбий қисм бўлинма командирининг  тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, лейтенант Бобуржон Олтибоевлар тилимизнинг асрлар давомида яшаб келаётганига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг номларини яна бир бора эслаб ўтдилар. Шунингдек, бугунги кунда ҳам тилимизнинг ривожланиши учун ҳозирги авлод масъулиятли эканлигини таъкидлашди.

Мактабнинг Собитхон Ҳусанов, Дилдорахон Ашурова сингари ўқувчилари  ҳамда ҳарбий хизматчилар она тилимиз мадҳ этилган шеърлардан намуналар ўқидилар.

 

Нигора САЙДАЛИЕВА.