+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Апр 2023

ОИВ нинг олдини олишда энг самарали йўл

Мамлакатимизда ОИВ инфекцияси хасталигини юқиши, тарқалишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган самарали ишлар натижасида кейинги йилларда ушбу хасталик билан касалланиш ҳолатлари бирмунча пасайди. Бироқ оз бўлса-да, янги-янги касалланиш ҳолатларининг қайд этилаётганлиги мазкур йўналишдаги ишлар, айниқса, тарғибот ишларини янада кучайтиришни тақозо этмоқда.

Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази томонидан ўтказилган матбуот анжуманида ана шу хусусида сўз юритилди. Мутахассислар, ҳамкор ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган анжуманда Андижон вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош шифокори Баҳромжон Қораев вилоятдаги ОИВ инфекцияси бўйича эпидемиологик вазият, ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи чорагида касаллик тарқалишининг олдини олиш бўйича олиб борилган ишлар, келгуси режалар ҳақида маълумот берди.

– Марказимизда клиник, иммунологик ва ПЗР таҳлиллар олиш йўлга қўйилган, – дейди Марказ бош шифокори Б.Қораев. – Бундан ташқари, аҳолига пуллик тиббий хизмат кўрсатилиб, 24 хилдаги лаборатор текширувлар амалга оширилмоқда. Биргина 2022 йилда 300 минг нафарга яқин шахс ОИВ инфекциясига текширилди. Шунингдек, анжуманда касалликнинг юқиши ва тарқалишида меҳнат мигрантлари, яъни хорижда ишлаб қайтганлар ҳамда шаръий никоҳ билан оила қурганлар кўпроқ сабабчи бўлиб қолаётганлиги қайд этилди. Шу йўналишдаги амалий ва тарғибот ишларни янада кучайтириш, ички ишлар, маҳалла, диний идоралар билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди.

Аҳоли ўртасида ички ишлар, диний идоралар вакиллари билан ҳамкорликда ОИВ инфекцияси билан касалланган шахсларнинг камситилишига йўл қўймаслик, уларга нисбатан ноўрин мулоҳаза ва қарашларга барҳам бериш, умуман, ОИВ билан яшовчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам зарур чоралар кўрилиши алоҳида қайд этилди.

Марказ мутахассислари томонидан вокзал, аэропорт, бозорлар ва аҳоли гавжум бўладиган бошқа масканларда кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Айниқса, самолётларнинг учиши олдидан хорижга кетаётган ҳамюртларимиз билан суҳбатлар ўтказилиши йўлга қўйилганлиги, уларга ОИТСнинг аянчли оқибатларини намойиш этувчи буклетлар тарқатилиши аҳолининг ҳушёрлигини оширишга хизмат қилмоқда. Умуман, ўтган йил давомида ўтказилган семинар, мулоқот, учрашувлар ва бошқа турли тадбирлар доирасида касалликнинг юқиши ҳамда тарқалишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга оид плакатлар, 300 минг донадан ортиқ буклет, 220 минг донадан зиёд эслатма материаллар тарқатилган.