+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Апр 2023

Тадбиркорлар референдумда фаол иштирок этишади

ТарҒибот

Шу кунларда бутун мамлакатимизда бўлгани каби вилоятимизда ҳам Ўзбекистоннинг янгиланаётган конституцияси тарғиботига бағишланган тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари бўлиб ўтмоқда. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси конституциявий қонуни лойиҳаси ҳамда жорий йил 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдум тарғиботига бағишланиб, Андижон тумани Куйганёр шаҳарчасидаги "Ravon taraqqiyot orzusu" масъулияти чекланган жамиятида ташкил этилган тадбир ана шу йўналишдаги тадбирлардан бири бўлди.

"Конституция - ўзимизники" шиори остидаги тарғибот тадбирида айни кунда минг нафарга яқин киши меҳнат қилаётган корхона ишчи-ходимлари, тумандаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда мамлакатимиз янгиланаётган конституциянинг мазмун-моҳияти, унинг жамият равнақи, фуқароларимиз ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш борасидаги ўрни, роли ва аҳамияти, шунингдек, жорий йилнинг 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдуми  хусусида сўз юритилди.

Тадбирда янгиланаётган конституциямизда қатор йўналишларда, хусусан, ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, тадбиркорлик, мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича белгиланган модда ва нормалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

-      Янгиланаётган Конституциямизнинг 67- моддасида "Давлат  қулай  инвестициявий  ва  ишбилармонлик  муҳитини таъминлайди" деган жумла баён этилган, - дейди Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Жасурбек Қўчқоров. - Шунингдек, "Тадбиркорлар  қонунчиликка  мувофиқ  ҳар  қандай  фаолиятни амалга  оширишга  ва  ўз  фаолияти  йўналишларини  мустақил  равишда танлашга ҳақли" дея белгилаб қўйилди. Умуман, ушбу ҳужжатда тадбиркорлар ҳақ-ҳуқуқлари ҳимоясини таъминлашга қаратилган қатор нормалар борки, бу шубҳасиз, юртимиздаги ҳар бир тадбиркорни руҳлантиради.

Тадбирда сўз олган "Ravon taraqqiyot orzusu" масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳабибулло Қипчоқов ва бошқа тадбиркорлар  30 апрель куни ўтказиладиган умумхалқ референдумида барча тадбиркорларни фаол қатнашишга, янгиланаётган конституциямизни маъқуллаб овоз беришга чақирди.

Тадбир давомида таниқли санъаткорлар томонидан ижро этилган шўх куй ва қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият улашди.

Сожида САИДОВА

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.