+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Апр 2023

ПРЕЗИДЕНТ ТОПШИРИҒИ АМАЛДА: ХОТИН-ҚИЗЛАР БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Жараён

Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни вилоятимизга ташрифи доирасида Янги Андижон шаҳрида ўтказилган йиғилишда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, бу борада зарур шароитлар яратиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берган, ишбилармон ва меҳнатсевар одамлар юрти бўлган Андижонни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш мумкинлигини алоҳида таъкидлаган эди.

Айни кунда барча туман ва шаҳарларда ана шу вазифалардан келиб чиқиб, ишсиз, доимий даромадга эга бўлмаган аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган зарур ишлар олиб борилмоқда.

Андижон шаҳридаги Мономарказда шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов, сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагидаги, ишсиз, эҳтиёжманд 94 нафар хотин-қизга ҳоким ёрдамчилари  тавсияси билан субсидия асосида тикув машиналари топширилиши ана шу йўналишдаги ишлардан бири бўлди.

-      Кейинги йилларда Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, айниқса, бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди Андижон шаҳар ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Наргиза Улуғбекова. - Бу борада Андижон шаҳрида ҳам изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, субсидия асосида тикув машиналарининг берилиши билан кўплаб эҳтиёжманд опа-сингилларимизнинг бандлиги таъминланди, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилди.

Андижон шаҳри маҳаллаларида "Аёллар дафтари" ҳамда "Ёшлар дафтари"га киритилган хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш бўйича эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, субсидия асосида тикув машиналари олиб, ўз хонадонида тикувчилик фаолияти билан шуғулланаётган аёллар сафи тобора ортиб бормоқда.

-      Чеварликни ўрганганман, лекин тикув машинам йўқлиги учун бу иш билан шуғуллана олмаётган эдим, - дейди Боғишамол маҳалласида яшовчи Ҳилолахон Каримова. - Ишсизлигим боис, шароит, имконият ва қизиқишларимизни ўрганган мутасаддилардан тикув машинаси сотиб олишимга кўмаклашишларини сўраган эдим. Кўп ўтмасдан нафақат менга, мен каби кўплаб аёлларга тикув машиналари берилди. Энди хонадонимда тикувчилик билан шуғулланиб, даромад топиш имконига эга бўлдим.

Андижон шаҳрида хотин-қизлар, айниқса, "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари"да турувчи эҳтиёжманд аёл ва қизлар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромад манбаини шакллантиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар давом этмоқда.

 

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ

Ушбу саҳифа Ўзбекистон Респубикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Ислоҳотлар самараси ва инсон қадрини улуғлаш - жамият тараққиётининг муҳим мезони"  лойиҳаси доирасида чоп этилди.